Тўй дегани исроф дегани эмас

29-11-2017, 10:25 admin Мақолалар 1 503


Бу дорул омон кунларга етгунча ота-боболаримиз не-не кунларни бошидан ўтказмади. Албатта бу тинч ва фаровон кунларнинг қадрига етмоғимиз учун Аллоҳ таолога шукроналар айтишимиз керак. Жорий йилнинг 3-август куни мухтарам президентимиз Ш.Мирзиёев зиёлилар билан бўлган учрашувда, тўй маросимларни ихчамлаштириш ва исрофгарчиликларни олдини олиш бўйича бир қатор ташкилотлар ва мансабдор шахсларга кўрсатмалар бериб бундай камчиликларни олдини олиш тўғрисида таклифлар беришини айтиб ўтдилар. Дарҳақиқат, эътибор берадиган бўлсак бугунги кунда тўйларимизда жуда дабдабабозликка ва исрофгарчиликларга йўл қўйилмоқда. Бу ҳақида оммавий ахборот воситаларида жуда кўп мақолалар чоп этилиб, кўрсатувлар тайёрланаётган бўлсада, ҳали ҳануз бу камчиликлар такрорланиб келмоқда. Бу масалани кўтаришга бўладиган асосий сабаблардан бири турли хил бидъат амалларни қиламан деб, тўйдан кейин икки тараф ҳам катта қарздорликлар билан чиқмоқда. Энг ачинарлиси баъзи ҳолларда ёш келин куёвларимизни ширин ҳаётларига салбий таъсир кўрсатаётганлигини ҳам гувоҳи бўлиб қолмоқдамиз.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳу вассаллам ҳадиси шарифларида “Ҳар бир исроф харомдир”, деб марҳамат қилганлар. Эҳтиёждан зиёда бўлган ҳар бир нарса исрофдир. Аслида тўйлар қандай бўлиши керак деган ҳақли савол тўғилади. Узоқ ўтмишга эмас балки яқин 20-30 йил олдин тўйлар қандай бўлар эди, бир эслаб кўрайлик. Тўйларимиз ўзимизни миллий урф одатларимиздан келиб чиқиб ихчам ҳолда ўтказилар эди. Аслида туй дегани иккала ёшни турмуш қурганини халқга билдириб ош бериш, эълон қилишдир. Ҳазрати Абдураҳмон Ибн Авф розиаллоҳу анҳу уйланганларида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳу вассаллам “Ё Абдураҳмон, уйландингизми?” деб сураганда, Абдураҳмон Ибн Авф розиаллоҳу анҳу “ҳа” деган эканлар. Шунда Расулу акрам саллалоҳу алайҳу вассаллам бир қуй сўйиб бўлса ҳам, эълон қилиб қуйинг деган эканлар. Шундай экан биз ҳам фарзандларимизга тўй қилар эканмиз, аввало исрофгарчиликларга йул қўймасдан, ихчам ва тартибли ўтказишликга ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бир кунлик тўй деб ўзимиз билиб-билмай фарзандларимизнинг бахтига раҳна солиб қуймайлик. Аллоҳ таоло барчамизнинг оилаларимизни тинч ва осойишта бўлмоғини насиб айлаб, Ўзи рози бўладиган амалларни бажармоғимизга муваффақ қилсин.

Хатирчи туман “Майдон-Ота” жомеъ масжиди имом хатиби: Бобоев Мансур
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш