
Taнловни вилоят бош отин ойиси У.Холова очиб берди ва ҳайъат аъзолари ва танлов шартлари билан таништирдилар. Бунда тўрт нафар фаол отинойи ўзаро мусобоқалашдилар.

Мусобоқада отинойилар маҳаллада олиб бораётган ишлари бўйича фотолавҳалар албом тақдим этиш, Куръон тиловати, Ҳадис шарҳи,бидъат хурофот, исрофгарчилик, ажримларни олдини олишга доир саҳнавий кўринишлар тайёрлаб йиғилганларга тақдим этдилар. Иштирокчи бир-биридан қизиқарли чиқишлари билан барчада қизиқиш уйғотдилар.
Мусобоқа сўнгида биринчи ўрин Кимёгар мфй отинойиси Насимова Зулхуморга насиб этди ва вилоят босқичига ўтиш имкониятини кўлга киритди. Иштирокчилар вакиллик совға ва дипломлари билан такдирландилар. Яқин кунлар ичида барча ҳудудларда туман босқичи бўлиб ўтади ва ғолиблар вилоят босқичида иштирок этадилар.