"Оилавий ҳаёт сокинликдир".

13-09-2021, 17:17 muslim Мақолалар 580

"Оилавий ҳаёт сокинликдир".
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Оилавий ҳаётнинг ва эр- хотиннинг бир- бирига нисбатан бўладиган муносабатларини сифатлашда Қуръони Каримда келган баёнотлар айни мўъжизадир.Бу борадаги бир- икки оятни яхшилаб ўрганишнинг ўзи бу улкан ҳақиқатни тушуниб етишга кифоя қилади, деб уйлайман.
Аллоҳ таоло Рум сурасида шундай марҳамат қилади:
" Ва Унинг оят- белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру- мухаббат ва мархаматни солиб қўйганидир.Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят- белгилар бордир".(21- оят).
Инсонни эркак- аёлга ажратиб, жуфт яратилишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар сохиби эканлигини ёрқин далилидир.Инсон ҳар доим кўзи тушиб турган нарсаларга кўникиб, эътибор бермай қўяди, аммо эътибор билан ақл- заковат билан тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак- ва аёл қилиб, ўзига хос сифатлар билан яратилиши улкан мўъжизасидир.
Тўғри" инсон" деб аталмиш бу икки жинснинг ташқи кўринишида бир - бирига ўхшашлик бор. Иккиси ҳам инсон" ёки " Одам" деб аталади.Кўп аъзолари сиртдан бир- бириникига ўхшайди.
Аёл ва эркакдаги ўзига хосликларни тахлил қилиб кўрган ҳар қандай илмли киши улардаги Аллоҳнинг қудрати ва хикматини кўриб, Аллоҳнинг оят- белгиларига тан бермай иложи йўқ.
Ўша икки жинс Қуръони таълимотига асосланган оила қуришида, оила аъзоларининг орасида муносабат қандай бўлишлиги ояти каримада шундай баён қилинади:
".... ва ораларингизда меҳру- мухаббат ва мархаматни солиб қўйгани.....".
Қуръони Карим таълимотига асосан қурилган ва уларга амал қилиб яшаётган оилада ўзаро рахм - шавқат, мехр- мухаббат ҳукм суради.
Аллоҳ Таолонинг Ўзи рахм- шавқат,мехр- мухаббат солмаса , улар бир- бирларининг камчиликларига кўз юма олармиди, чидаб яшай олармидилар?.
Аллох Таоло " Бақара
" сурасида шундай мархамат қилади:
Улар(хотинлар) Сизга либосдирлар, сиз уларга либосдирсиз"(187- оят).
" Либос" кишини зийнатлаб тургани каби эр- хотин хам бир- бирларини зийнатлаб туришлари лозим ." Либос" кийган инсонни айбини ёпгани каби, улар хам бир- бирини айбини ёпишлари лозим." Либос" инсонни совуқдан, иссиқдан асрагани каби, улар ҳам бир- бирини хаётнинг иссиқ- совуқларидан асрашлари лозим." Либос" инсонга энг яқин турган нарса бўлади.У билан киювчи одам орасида ҳеч нарса бўлмагани каби эр- хотин орасида ҳам яширин бирор нарса бўлмаслиги лозим.
Мана шуларнинг ўзида бир олам маъно бор .Шу билан бирга ушбу маъноларни хаётга тадбиқ этиш ҳар биримизнинг бурчимиз ,балки, аввало бахту саодатимиз эканлигини англамоқлигимиз зарур.

Учқудуқ туман " Қизилқум" жоме масжиди имом хатиби ,хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш