Аллоҳ таоло барча нарсани жуфт қилиб яратди. Ва ўз оятида марҳамат қилди: "Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратилганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир" (Рум, 21).
Ўз жуфтимиз билан аҳил яшашимиз учун уйларимиз оромгоҳ қилинди. Оила деб аталмиш қўрғонни қандай бошқариш кераклиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари бизга ибрат қилиб кўрсатилди. Ва биз шу таълим орқали оила қуриш ибодатларнинг энг буюги эканлигини англадик. Эр-хотин орасидаги узилмас ришталар меҳр-садоқат, ҳурмат асосида боғланишини англаб етдик. Ҳаётимиз доим ҳам бир текис, равон бўлмаслиги бизга ҳар жиҳатдан аёндир. Эр-хотин орасида бўладиган келишмовчиликлар ва нохуш вазиятларнинг бўлиб туриши табиий ҳолдир. Талоқ масаласи ҳозирда биз тез-тез дуч келаётган долзарб масалалардан биридир. Барчамизга аёнки бу нарса ўйин ёки ҳазил эмас жуда нозик масаладир. Ёшларимизнинг шу нарсани ўйин қилаётгани ачинарли ҳолатдир.
Келинг энди қуйидаги ҳолатларга бир назар ташласак. Икки боланинг отаси, ёши ўттиздан ошган эр аёлига кулиб талоқ беряпти. Уч талоқми ёки бир талоқми эслолмайди. Ёйинки талоқнинг ўзи нималигини билмайди. У бу танишидан шу сўзни эшитиб аёлига талоқ беряпти. Ваҳолангки, бу нарса динимизни чуқур билмай, ҳамма нарсага юзаки қараш оқибатидандир. Орадан анча вақт ўтиб бу ҳол эсдан чиқди. Лекин эр-хотин орасида уруш-жанжал, келишмовчилк авж олди. Уларни жанжалига арзирли сабаб топа олмай яқинлари ҳайрон.
Энди иккинчи ҳолатни кўриб чиқсак. Эр маст ҳолатда хотинига бир талоқ берди. Ва табиийки ўйламай қилган бу қароридан афсусда.
Учинчи ҳолат ҳам бизни ўйга толдирмай қолмайди. Талоқ ҳақида эшитган эр аёлига ҳар сўзининг иккисида агар сўзимни икки қилсанг талоғингни бераман дея дағ-даға қиляпти.
Талоқнинг ўзи нима? "Талоқ" сўзи луғатда "моддий ва маънавий тугунни ечиш" маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса махсус лафз ила никоҳни кетказиш ёки унинг ҳалоллигини нуқсонга учратиш "талоқ" дейилади. Талоқ фақат мукаллаф эрдан воқе бўлади. Гарчи у маст ёки қул бўлса ҳам. Унинг ҳожасидан ва уйқудаги кишидан воқе бўлмайди. Аёл кишида эрига нисбатан ҳурматсизлик, итоатсизлик пайдо бўлса, аввал ваз-насиҳат, уни инсофга чақириш тавсия этилади. У фойда бермаса, жойни бошқа қилиб ётиш лозим. Эр-хотин ораси бу билан ҳам тузалмаса, эрнинг қариндошларидан ҳам бир киши, хотиннинг қариндошларидан ҳам бир киши ҳакам этиб сайланади ва улар эр-хотинни яраштириш чораларини кўрадилар. Бу чоралар фойда бермасагина талоққа рухсат берилади. Исломда талоққа рухсат бор. Айни чоғда ўта маъсулиятли, ўта оғир қарор бўлгани учун бу ишга фақат охирги чора сифатидагина ижозат берилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир" дейилган".
Бошқа бир ривоятда: "Талоқ тушганда Аллоҳ таолонинг арши ларзага келади", дейилган.
Ислом ҳаётга ниҳоятда жиддий қарайди. Каттами, кичикми, ҳар бир инсон ўз сўзига жавобгардир.
Исломда ҳар қандай сўзнинг салмоғи каттадир. Инсон бир сўз билан мўмин бўлиб, бир сўз билан иймондан чиқади, аҳди никоҳ пайтида келин-куёв бир оғиз сўз билан эр-хотин бўладилар. Шунингдек, биргина" талоқ "сўзи билан аксинча бўлиши ҳам бор.
Дарҳақиқат, ҳаётга жиддият билан қараш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Талоқ масаласида эҳтиёт бўлиш ҳам ҳар бир мусулмон эркакнинг вазифасидир. Бўлар-бўлмас сабабларга кўра аёлини талоқ қилавериш мусулмон шахсга раво эмас.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:" Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг ".
Бундан никоҳ, талоқ масалалари Аллоҳ таолонинг ояти экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ислом динида Аллоҳ таолонинг оятлари ҳазил, ўйин-кулги ҳолига тушиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик зарур. Мусулмон киши ҳаётга жиддий қарасин. Ўзининг оиласини ўзи ўйинчоқ қилиб қўймасин. Ўз хотини билан бўлган шаръий муносабатларини, икки бир-бирига ҳаром шахсни ҳалол қилган никоҳ алоқасини ўйинчоқ қилган одам ҳар қандай жазога лойиқ. Унинг ҳазиллашиб айтган сўзи ила талоқ тушиши ҳам жоиздир. Зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:" Ва улар ила маъруф шаклда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса "(Нисо, 19).
Аёл ёки эрда нуқсон бўлиши бу табиий ҳол. Зеро, Аллоҳ ҳеч бир инсонни мукаммал яратмаган. Биз ёқтирмаган нарсада яхшилик бўлиши мумкин. Буни барча нарсадан пок, нуқсонлардан холи бўлмиш Буюк Роббим биздан кўра яхшироқ билгувчидир. Шундай экан бир-биримизни эъзозлаб, озорларимизга чидаб Аллоҳнинг яхшиликларига эришайлик ва Аллоҳнинг аршини ларзага келтирувчи талоқ сўзини ишлатишда эҳтиёт бўлайлик.

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Хафқорён МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул