Келажак - илм.
Ислом дини илм дини бўлгани сабаб, то шумқадам большевиклар босиб келгунига қадар халқимизни қўлида битмас - туганмас илмий китоблар сақланган.Аждодларимиз орасида фаросатли , ҳалол ва илмли зотлар кўп бўлган.
Халқни ўтмишидан, илмидан, Яратганидан узоқ қилиб, ўзларига мутеь қилиш йўлида улар ҳар қандай разилликлардан тап тортмадилар.
Халқ ўзини китобини уйида сақлагани учун қамоққа ёки сургунга гирифтор қилинди.
Афанди қиссаси бўлса ҳам араб ёзувида ёзилган бўлиши у китобни соҳибини ўлимга юзлантирарди.
Натижада энг нодир китоблар сувга оқди , мазорларга кўмилди ёки кўчага улоқтирилди.
Халқ илмдан, қуръондан буткул ажратилди.Буларни ўрнига уларга ароқ заводи қуриб берилди.
Худойимга шукр мустақиллик насиб этди.
Охирги беш йилликда халқимизни илмга яқинлаштириш, ўйғотиш йўлида катта хизматлар қилинмоқда.
Ёшларимизни етук, илмли, дунёқараши кенг қилиб тарбиялаш вақти келди.
Шукрни кўпайтирадиган ва фасодга, ҳалокатга олиб борадиган ёмон феъллардан халос бўладиган замон келди.
قال الإمام الغزالى قدس سره :
" ان النعمة انما تسلب ممن لا يعرف قدرها "
Имом Ғаззолий қуддиса сирруҳу:
Албатта неъматни қадрини билмайдигандан неъмат олиб қўйилади"
деганлар.
Неъматни қадрига етмаганлардан ўша неьмат олиб қўйилиши ҳақиқатдир.
Илм олишга яратилган шароитлар ҳам улуғ неъматдир.Илмга тарғиб қилиниб,давлатимиз томонидан қўллаб -қувватланиши шукрни вожиб қилади.
Халқимиз ўтмишидан сабоқ олиб, мустақилликни қадрига етиб, шукр қилиб, бу неъматни сақлашда жонбозлик кўрсатишлари лозим.
Фақат тилда эмас , балки амалий тарзда шукримизни адо этайлик.
Вилоят имоми Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz