Аждодлар ўгитининг шахс камолотида тутган ўрни

18-12-2019, 09:23 admin Мақолалар 696

Умр, вақт ўтгани сайин барча олинган нарсалар ўз аҳамиятини йўқотади ёки эскиради, аммо баъзи нарсалар борки унга на вақт, на умрнинг ҳеч бир таъсири бўлмайди у – бой адабий тарихга эга – буюк бобокалонларимиз – аждодларимизнинг илмий асарлари, улар ёзиб қолдирган дурдона китоблар, бой адабий – илмий меросларидир. Тарихсиз келажак йўқ, деб бежиз айтилмаган, албатта тарихни ўрганиш аждодларни таниш билан бошланади. Илмли бўлиш бугунги давр талаби, инсонни ҳурматини, эл ўртасидаги иззатини тиклаш билан бирга, инсонни умрини узоқ қилувчи, номини дунёда узоқ йиллар бардавом қолишини сабабчиси бу - илмдир.
Амир Темур бобомизнинг “Темур тузуклари” китоблари кириб бормаган хонадан юртимизда кам топилса керак, чунки бу бой маъданий – маънавий салоҳиятни оширувчи асар ҳисобланиб, қайси соҳада фаолият юритиши, қаерда ўқиши, касб – кори, эгаллаб турган мавқейидан қатиъ назар кенг омма фойдаланиб, манфаат кўрса бўладиган асарлар сирасига киради. “Темур тузуклари”ни ўқиб, амал қилган инсонда Ватанга муҳаббат бўлади. Унда ўзгача шижоат – мардонаворлик бўлади, томирларида вафо ва садоқат қони жўш ура бошлайди. Ушбу китобни, ундаги ибратли сатрларни ўқиб, ўз фаолиятида дастурул амал қилиб олган раҳбар борки, қалбида эзгулик, адолат бўлади.
Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга ўзининг бошқа маҳлуқотларига берилмаган кўплаб неъматларини зиёда қилиб берди. Ақл-у заковат, фаҳм-у фаросат, нутқ шулар жумласидандир. Муқаддас динимиз таълимотида, инсонлар ҳаётининг гўзал ва чиройли бўлмоғлиги, кўп жиҳатдан уларни илмли, маърифатли бўлишлиги билан боғлиқлиги таъкидланади.
Ўтмишда яшаб ижод қилган улуғ бобокалонларимизнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, илм-фан ривожи йўлидаги оламшумул ишлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келмоқда.
Мисол тариқасида; Абу Райхон Беруний, Муҳаммад Ал – Фарғоний Имом Бухорий, Маҳмуд аз Замаҳшарий, Амир Темур, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Алишер Навоий, Баҳоуддин Нақшбандий, Аҳмад Яссавий ва яна кўмлаб фахрлансак арзийдиган аждодларимизни келтиришимиз мумкин. Дарҳақиқат, бизнинг маданиятимиз бутун инсониятни ўзига ром этиб келаётган марказ бўлиб қолганлиги тасодифий эмас. Ватанимизнинг нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлгани халқаро миқёсда кенг тан олинмоқда. Бу қадимий ҳамда табаррук заминда буюк алломалар, фозил-у фузалолар, олим-у уламолар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Ҳа, бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Биз эса аждодлар ўгитларидан мафаатли фойдаланмоғимиз даркор.
Улар тарқатган фойдали илмлари ва қолдирган ўлмас асарлари орқали жамиятимизга кўпроқ наф етказишади.
Аллоҳ таоло барчамизни илм истовчи ҳамда олимларни қадрловчи ихлосмандлардан бўлишлигимизни насиб айласин.

Кармана тумани “Дўрман” жоме масжиди имом-хатиби М.Раҳмонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш