"Аждодлар ғами"
Ахборот майдони кенгайиб , дунёдаги хабарлар ва мафкуравий ташвиқотлар онгимизга тез етиб келмоқда.
Озроқ беэътибор бўлсак ёшларимизни тарбияси бу ташвиқотлардан баҳраманд бўлиши хавфи ортмоқда.
Ота-боболаримиз ўйлаб ҳам кўрмаган фитна - фасод фикрлар , ахборотлар бизни устимизда айланиб юрибди.
Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ ўғилларига қилган васиятларида:
"Ёмон юрма , ёмон андиша қилма"
(Ёмон йўлда юрма ва ёмон фикрларни қила кўрма)
деганларида кўп хатарларни олдини олишни назарда тутган эканлар.
Биров чиқиб Ишбошиларни ёмонлашни ўргатса;
Иккинчиси уламо ва имомларни сўкиб, уларни кофир дейишга тарғиб қилса;
Яна бири минг йиллар давомида неча минг забардаст олиму - авлиёлар ихлос билан Имоми Аьзам -- улуғ имомимиз дея эргашган зотни жароҳатласа;
Халқимизни имомидан ,мазҳаббошисидан узоқлаштиришга ҳаракат қилса;
Бошқаси миллатимиз жирканадиган фаҳш ва бузуқликни ёшларимизга чиройли қилиб кўрсатмоқчи бўлса;
Бу ҳолатлардан ҳимояланмасак халқимизни келажагига , маьнавиятига , руҳиятига қаттиқ зарба бўлиб, кўп фасодлар олиб келади.
Буларни аксари ахборот майдонида ( ёлғон- уйдирма) сўз билан амалга оширилмоқда.
Шариат Уламолари айтадилар:
"ان الخروج بالكلمة اشد من الخروج بالسلاح لأن الخروج بالسلاح لا يربيه إلا الكلمة"
"Тил билан хуруж қилишлик қурол билан хуруж қилишдан кўра оғирроқдир.Чунки қурол билан хуруж қилишни тил билан айтилган сўзлар тарбия қилади"
Келажак халқимиз бу каби таҳдидларга қарши тура олиши учун ота - боболаримизга боғланиб, соф ақидамизни ўрганиб, амал қилишимиз лозим.Чунки ақидамизда бу каби фасодларга тўлиқ жавоб қайтара оладиган илмлар бор.
Боболаримиз бизни ғамимизни еб, жуда кўп китоблар , асарлар ёзиб қолдирганлар.Маьнавий меросимиз жуда бой халқмиз.Ушбу улуғ маьнавий илмимиз йўлимизни доим ёритиб турсин.
Ишбошиларимизга, Уламоларимизга қулоқ тутиб, итоатда бўлайлик.Ёшларимиз ҳам боболарга муносиб бўлиб, юрти ,эьтиқоди , йўли учун ғам чекадиган диёнатли насллардан бўлсинлар.
Сўфи Оллоҳёр жомеъ масжиди имоми:
Бобоназаров Хайруллоҳ