Илмли бўлиш бугун давр талаби, инсонни ҳурматини, эл ўртасидаги иззатини тиклаш билан бирга, инсонни умрини узоқ қилувчи, номини дунёда қолишининг сабабчиси, бу илмдир. Илмли бўлишга кўпроқ биз Ўзбекистон ёшлари ҳақлимиз, чунки дунёни илми билан безатган, тебратган, керак бўлса илмлари олдида бутун дунёни лол қолдирган, бизларнинг боболаримиздир. Бу азиз боболаримизни қолдирган меросларига бироз тўхтасак мақсадга мувофиқ бўлади.
IX-аср. Муҳаммад Ал-Хоразмий алгебрага асос солди.
X-аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига енг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.
XI-аср. Абу Райхон Беруний ер билан ой ўртасидаги масофани ўлчади. Абу Али ибн Сино медецина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.
XIV-аср. Соҳибқирон Амир Темур Евро-Осиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратади.
XV-аср. Мирзо Улуғбек 1019 та юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Ҳамса” асарини ёзди.
XVI-аср. “Бобурнома” оламга тарқалди, буни ўқиган бутун дунё лол қолди.
Ҳа азизлар, шу улуғ боболаримиз шоҳ асарларида бизларни бундай марраларни, ютуқларни қўлга киритишимизга сабаб бўлган нарса, илмга эътиборли бўлганимиздадур деганлар.
Шу азизларимиз ўгитига қулоқ солган ҳолда, бугун илмли бўлиш ёшларимизнинг мақсадли режаси бўлиши шартдир.
Айни дамда юртимизда мажбурий таълимни жорий қилинганлиги, таълим соҳасида барча шарт-шароитлар яратилгани, юқорида номлари зикр қилинган боболаримизга хос меросхўр фарзанлар қилиб тарбиялаш учун яратилган имкониятлардир.
Бу суҳбатимизда алоҳида илмга тўхталганимиз сабаби шуки, ёшларимиз ёзги таътилни ўйин кулгу билан эмас, балки ҳар хил тўгаракларга бориб у ерда ўзлари қизиққан касбларни эгаллашга ҳаракат қилиб, ёзги татилни мароқли тугатиб, Мустақиллик байрамимизни кўтаринки руҳда ўтказиб янги ўқув йилини ҳам яхши кайфият билан бошлаб олсинлар
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ким манга бир ҳарф ўргатса, мен уни қули бўлай, ҳоҳласа қул бозорга чиқариб сотсин деганлар.
Вақти замонда жамиятнинг паст табақаси бу қуллар еди, булардан ҳамма ҳазар қилар, одам ўрнида кўрмас эдилар, шундай бўлсада Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу “бир ҳарф ўргатса” деганлар, бундан мурод бу илимдур, илимнинг эса динийси ё дунёвийси бўлмайди
Қутадғу билигда :
Яна бир ҳикмат бор ҳазрати одам
Билим, ақлу идрок, сабаб муҳтарам.
Инсоннинг халқ орасидаги ҳурмати илм билан эканини айтаяптилар.
Шу маънода Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам илмга жуда катта аҳамият қаратиб шундай деганлар: “ Илм талаб қилиш мусулмон аёл ва эркакка барабар фарздир” .
Шунинг учун мусулмон одам фарзандларини илмли бўлиши, халққа хизмат қиладиган қилиб тарбиялаши шарт. Динимиз эътибори билан қаралганда, Қуръони каримда энг кўп зикр қилинган сўз, илм сўзидур ва Қуръоннинг маъноси ҳам “қироат” сўзи масдаридан олинган бўлиб “Ўқиш” деган маънони англатади.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган биринчи оят ҳам “ўқи” амри билан бошлангани ҳам илмга эътибор қаратишимиз учун ҳам ёрқин далилдир.
Суқрот ҳакимнинг бир гаплари бор: “Ўқиб ўрганмай туриб фойда ва зарарнинг фарқига етаман, деган одамни ақилсиз дейиш мумкин”. Чунки инсон ўқимай, илмли бўлмай пас баландни билмас, яхши ёмоннинг ажрата олмас. Базан халқимиз орасида кўнглни хафа қиладиган гапларни гувоҳи бўлиб қоламиз: “Шунча ўқиганинг етар, ўқиб менга шаҳар олиб берармидинг” деймиз. Яна биримиз: “Ҳамма олим бўлиб кетаверса, подани ким боқади ?” деб ҳам қўямиз. Ёдимиздан чиқмасинки Расулуллоҳ (с.а.в); “Подани боқиш учун ҳам илм керак” деганлар. Барчамизни яратган Аллоҳ илм йўлида бардавом бўлишимизни ва фарзандларимизни илмга ошно бўлишини ва илмни қадрига етишимизни насиб этсин
Бугун давлатимиз томонидан илм олиш, илм излаш учун қанча шарт-шароитлар яратилган, шу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, бу дамларни олтинга алишиб бўлмаслигини тушунайлик ва тушунтирайлик.
“Изомиддин Мударрис” жоме масжиди имом хатиби: Ялғашев Одилжон