Китоб бор ерда илм ривожланади. Ҳар бир жамиятда китоблар ва уларга бўлган муносабат ўша жамият аъзоларининг илмга бўлган муносабатини белгилаган омилдир.
Бу нарса мусулмонлар ўртасида ҳақиқий бойлик сифатида кўрилган. Бировга энг қимматбахо ҳадя қилишни хохласа,унга китоб совға қилишган.
Тиб иммининг султони Ибн Сино дардига даво топган Бухоро амири Муҳаммад Мансур қасрининг кўп қисми китобларга ажратилган бўлиб, у ибн Синога хохлаган китобини олишга ижозат берган. Бу кутубхона билан яқиндан танишган ибн Сино бу ерда одамларнинг кўплари номини ҳам эшитмаган китобларни кўрдим деб ёзган эканлар.
Ислом динида илмга рағбатни ибодат даражасига етказиб, китобга бўлган муносабатни ижобий тамонга кескин узгартирган.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Пайғанбар соллоллоҳу алайҳи васаллам “Ҳикмат муминнинг йуқотган нарсасидир, мумин киши уни қаерда топса ҳам олади”деганлар.
Яъни фойдали илм бир калима бўлса , мумин киши уни йуқотиб қуйган нарсасини излаб юрган киши каби излаши, уни қаердан топишидан, кимдан эшитишидан қатъий назар олиши зарурдир.
Бошқа ривоятда: “Ким илм талаб қилса, ўтган гуноҳларига каффорат бўлур” дейилган. Бу шуни англатадики хар бир киши фойдали илм олишлиги, у учун ҳаракат қилишлиги,.мана шу олган илми ўтган гуноҳларига каффорот бўлиши, бунинг учун албатта китобга мурожат қилиши лозимлигини кўрсатади.
Ҳаммамизга маълумки муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳалқимизни китобга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш борасида кўплаб кўрсатмалар ва амалий ишларни кўрсатиб бердилар. Жумладан, ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловлари ҳам кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилмоқда. Биринчи ўринни олган ёш китобхонларга ютбошимизни совғалари ,яни автомобил берилди. Шу билан бирга халқимиз орасида диний адабиётларни китобхонларга етказиш учун қатор диний китоблар билан савдо қиладиган дўконлар очилди. Буларнинг барчаси албатта халқимизнинг манавиятини юксалтириш учун қаратилгандир.
Ҳалқимиз бундай чексиз имкониятдан унумли фойдаланиб, ёшларимизни китобга меҳрли, ундан фойдали илм олиб, келажакда етук салоҳиятли кишилардан бўлиб етишида барчамиз бирдек масулмиз .
“Имоми Аъзам”жомеъ масжиди имом хатиби: Ергашев Муҳаммад