Таҳдидларга қарши курашиш бурчимиз

8-09-2017, 12:24 admin Мақолалар 1 721

Таҳдидларга қарши курашиш бурчимиз


Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг учун қадрли Ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Демак, шу Ватанни ардоқлаш ундаги бор нарсаларни қадрига етиб, уни соғиниб яшаш инсоният фитратидаги мавжуд бўлган нозик ҳис туйғудир.
Мустакиллик шарофати билан юртимизда қатор диний ва миллий қадрятларимиз қайта тикланди. Инсонларни эҳтиёжига қараб масжид ва мадрасалар очилиб, фуқароларимиз ихтиёрига топширилди. Муборак ҳаж ва умра зиёратларига ният қилган ватандошларимизга кенг ва қулай имкониятлар эшиги очилди.
Шулар қаторида Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг энг каттаси тинлик неъматидир. Бу тинчлик Аллоҳнинг катта неъмати эканлиги ҳақида улуғларимиздан ривоятлар жуда кўп.
Шулардан бири, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бир куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Расулуллоҳ! Агар мен қадр кечасини топсам Аллоҳдан нимани сўрай» дедилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиз Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини ва офиятни (яъни тинчликни) сўранг" дедилар. Чунки бу катта неъмат. Аллоҳнинг бизларга берган бу тинчлигини қадрига етиб, шу неъматдан фойдаланиб диний ва миллий қадрятларимиз ва ёшларимиз таълим тарбиясига раҳна солиш эҳтимоли бўлган ҳар хил таҳдидлардан уларни ҳимоя қилиб яшаш ҳаммамизнинг бурчимиз.
Бузғунчилик ва зуравонликка асосланган, эътиқодий бирликка таҳдид солган бундай оқимлар фаолияти ўз даври уламолари томонидан қаттиқ қораланиб, султонлар томонидан таъқиб қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусулмонлар ўртасига зиддият уруғини сепадиган, ислом номи остида сиёсий ҳокимятни зўрлик билан эгаллашга қаратилган бундай ғоялар ҳозирга келиб радикал оқимларнинг шакилланишига замин яратди.
Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Яхшининг суҳбати сени яхши қилур, ёмоннинг суҳбати сени ёмон қилур". Шу каби оқимлар ҳақида биринчи Президентимиз шундай деган эдилар: "Энг ачинарли томони шундаки, ўз орамиздан чиққан бу кимсаларнинг орқасида катта маблағга эга бўлган, бизнинг юртимизни ўз таъсирига тобе этмоқчи бўлган сиёсий кучлар турибди".
Юқорида зикр этилган мулоҳазалар барча экстремистик ташкилотларнинг таркибий тузилмаси махфийлашган тармоқлардан иборатлиги, ҳар бир тармоқ ўз етакчисига эга эканлиги, озод ва тинч яшаётган инсонларнинг қалбига ғулғула солиб, тинчлигини ва хотиржамлигини бузиш ниятида эканлигини ҳар биримиз тушуниб етдик. Шайх Саъдий айтганлар: "Мардликка қасамки, ер юзининг барчасига эга бўлиш, ерга бир томчи қон тўкилишига арзимайди".
Бир сўз билан айтганда, бундай ёвуз кишиларни тузоғи ёки қармоғидан Ватанимизни, яъни фуқароларимизни, айниқса келжагимиз бўлган ёшларимизни ҳимоя қилишимиз ҳаммамизга ҳам қарз ҳам фарздир.



Хатирчи туман “Сўфи Оллоёр” жоме масжиди
имом хатиби Аннақулов Қосим.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш