Лоқайдлик

20-01-2017, 09:06 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 471

Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро ҳамкорликда, тинч-тотувликда, бир-бирларига ёрдам ва шафқатни дариғ тутмаган ҳолда умр кечиришга буюрган. Қуръони карим оятларида, ҳадиси шарифларда инсонлар бир-бирларининг ғам-ташвишларидан бохабар, бир-бирларига биродар ва ҳамкор бўлиб яшашларига ташвиқ ва тарғиб бор.
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
“Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз”
Ояти каримадаги «Аллоҳнинг ипи» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкам ушласа, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бир чораси–Қуръони Каримни маҳкам ушлашликдир. Шундагина инсон нажот топади. Биз мусулмонлар нажот топишимиз учун барчамиз бир бўлиб Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни маҳкам тутишимиз лозим.
Аллоҳ биз инсонларга ҳидоят бериб Қуръон ва ҳадис ипини қўлимизга тутқазди. У ип орқали кўтарилган сари кўз олдимиз ёришиб, атрофимиз хушбўйлаша бошлади. Охир оқибат ёруғликка кўтарилиб оламиз.
Бу ожиз қолдирувчи каломи бўлмиш Қуръони каримни тушунишимиз учун меҳрибон Аллоҳ ўзимиздан бир бандани танлаб олиб, унга ҳикмат бериб Пайғамбар қилиб танлади. Бу пайғамбарнинг вазифаси Каломуллоҳни – илоҳий сўзларни, нуқсонсиз ибораларни ақли қосир, пур камчилик бандаларга англатиш ва тушунтиришдир. Зеро Парвардигори олам яна деди:
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا
“Сизга Расул нимани берса, олинг ва сизни У зот нимадан қайтарса қайтинг”
Бугунги кунга келиб бутун дунёда фитналар кўпайди, уларнинг моҳияти ўзгарди, қиёфаси бошқача тус олди. Жаҳондаги ёвуз кучлар мусулмонлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чиқариш мақсадида мусулмонлар ўртасида фисқу-фасод, фитна ва бузуқ эътиқодларни ёйишга уринмоқда. Мақсад, мусулмонлар орасига фитна солиш, уларни пароканда қилиш, мамлакатлар ва халқларни бўлиб ташлаб, бир-бирига гиж-гижлашдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни огоҳлантириб дедилар:
أَخْبَرَنِي مُسْلِمُ بْنُ يَسَارٍ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولاَ قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَكُونُ فِي آخِرِ الزَّمَانِ دَجَّالُونَ كَذَّابُونَ يَأْتُونَكُمْ مِنَ الأحَادِيثِ بِمَا لَمْ تَسْمَعُوا أَنْتُمْ وَلاَ آبَاؤُكُمْ فَإِيَّاكُمْ وَإِيَّاهُمْ لاَ يُضِلُّونَكُمْ وَلاَ يَفْتِنُونَكُمْ
«Охир замонда дажжоллар, (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар
Бу фитначи дажжоллардан қутулиш йўлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилиб дедилар. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
عَنْ عُمَرَ ، أَنّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , قَالَ : " عَلَيْكُمْ بِالْجَمَاعَةِ ، وَإِيَّاكُمْ وَالْفُرْقَةَ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ مَعَ الْوَاحِدِ ، وَهُوَ مِنَ الاثْنَيْنِ أَبْعَدُ ، وَمَنْ أَرَادَ بُحْبُحَةَ الْجَنَّةِ فَعَلَيْهِ بِالْجَمَاعَةِ."
“Жамоатни лозим тутинглар. Тафриқадан ҳазир бўлинглар. Албатта, шайтон ёлғиз киши биландир. У икки кишидан узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг қоқ ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин”, дедилар.
Ҳазрати Сўфий Оллоҳёрнинг мўминни сифатлари ҳақида шундай ажойиб байтлари бор:
Кишиким, бўлса мўминликда мавсуф,
Эрур ул қулға вожиб амри маъруф.
Кўзи йўқ мўмине борур эди роҳ,
Назар қилдинг анинг олдида бир чоҳ.
Хабардор этмасанг, улдур хиёнат,
Қаю инсоф эрур, қайси диёнат.
Худонинг буйруғидан тойса ногоҳ,
Биродарлик ўшалдир қилсанг огоҳ.
Шу ўринда бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, бизлар ўз ҳаётимизда ҳар доим ҳам ислом дини таълимотлари ва ҳадиси шарифларда айтилганидек кишиларга, яқинларимиз, дўсту-биродарларимизга эътиборли бўла олаяпмизми? Уларнинг ҳожатини чиқариб, ғам-ташвишларини енгиллаштиришга уринаяпмизми? Ёрдам бериш қўлимиздан келмаган тақдирда, ҳеч бўлмаганда бир оғиз ширин сўзимиз билан тасалли беришга ярай олаяпмизми?
Таассуф билан айтамизки, айрим кишилар бундай сўровларнинг барчасига аниқ-тиниқ жавоб тополмай қолсалар керак. Сабаби – одамлар орасида “лоқайдлик” деган оғир бир дард, худди тузалмас бир хасталикдек илдиз отиб бораётганга ўхшайди. “Қўшнининг уйи ёниб кетса, менга нима, меники омон қолди-ку” қабилида иш тутадиганлар ичимизда учраб турибди.


Саидов Рустам
Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди имом хатиби скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш