ОИЛАДА РАҲБАР КИМ?!

23-01-2020, 08:51 admin Мақолалар 1 079

Зебо рўзғор ишларини саришталаб, нонуштасини тайёрладию томини ёпаётган усталарнинг керак бўладиган жиҳозлари тугаб қолганлигини эслади. Усталар кетиб қоладиган бўлса, бу йил ҳам уйининг томидан чакки ўтиб кетишлигидан қўрқиб, шоша-пиша бозорга отланди. Миродил узоқ йўл чарчоғидан қаттиқ ухлаб қолди. Ташқаридан келаётган усталарнинг тақир-туқир, бақир-чақиридан кўзларини уйқудан аранг очди. Ўрнидан туриб ҳовлида ишлаётган усталар олдида ўралашиб юрган хотинига кўзи тушдию, кўнглидан ғалати шубҳалар ўта бошлади. Мен йўғимда хотиним кимлар билан гаплашмади, нималар қилмади экан?... Зебо турмуш ўртоғи Миродилнинг Россияга ишлашга кетганидан буён бола тарбияси, бозор учар, уйни бутлаш, уста ишлари, қуйингки рўзғорни барча мажбуриятларини ўз зиммасига олган эди. Шунча тортган азоблари эвазига ҳайратонагина деразадан термулиб турган турмуш ўртоғига кўзи тушдию, унинг кўнглидан нималар ўтаётганини фаҳмлай бошлади ва чуқур хўрсиниб қўйди. Бу эса кундалик ҳаёьтимизда кўпайиб кетаётган ажрим ҳолатларини келтириб чиқишига сабаб бўлаётган ҳолатлардан бир кўринишгина холос. Авваламбор аёлни бундай гуноҳларга кўмилиб қолишига сабабчи бўлаётган эркаклар четга кетишдан аввалроқ эрлик бурчини, вазифасини, аёлига топшириб кетаётганлигини чуқур уйлаб кўришлиги керак.
Бугунлик кунда Республикамиз буйича ажримларнинг кўпайиб кетаётганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолат ва катта фожиадир. Хўш ажримларга нима сабаб бўлмоқда?. Эркакларимизни пул топиш мақсадида чет мамлакатларга кетишлари, аёлнинг оилада устун бўлиши, қуда-андалар ўртасидаги келишмовчилик, сарпо-сурув, олди-бердилар, шариат аҳкомларини чуқур билмаслик яъни билар-билмасдан эркак кишининг талоқ беришлиги, телефон, интернет ва алоқа воситаларидан тинимсиз суҳбатлашиш, ичкилик, қайнона-келин муносабатлари, ёшлар ўртасидаги 3 шахс ва шунга ўхшаш бир талай сабаблар натижасида.
Аслида оилада ким раҳбар бўлишлиги керак? Шариат бўйича эркак киши. Оллоҳ таоло Қуръони каримда “Оллоҳ баъзиларни баъзилардан устун қилгани ва молларини сарфлагани учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар” – деб буюради. (Нисо сураси 34 оят). Оллоҳ таоло эркакларни аёллардан баъзи хусусиятлари билан афзал қилиб яратди. Негаки эркак, ички ва ташқи қиёфаси томонидан жисмонан бақувват, руҳий, асабий, нафсоний жиҳатдан раҳбарликка мос ва оилани қуриш, туй қилиш, нафақасини таъминлаш эркакнинг зиммасига юкланди. Раҳбар бўлмаган жамиятда тартиб интизом, тинчлик, ҳайр - барака ҳам бўлмайди. Оила ҳам жамиятнинг бир бўлаги хисобланади. Оилада раҳбар бўлган эркак барча қийинчиликларни ўз зиммасига олади. Оила аъзоларига меҳр-шавқатли, керак бўлса жойида тош-у тарози бўлади, ҳатто оиласи учун жонини ҳам фидо қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи вассаллам бу борада ўзлари ўрнак бўлганлар. У киши аёлларига гўзал муомалада, доим хурсандчиликда бўлар, эркалаб лутф кўрсатар эдилар. Жойи келса, ҳазиллашиб кулишардилар. Ҳатто Оиша онамизнинг кўнглини олиш учун югуришда мусобақа ҳам ўйнар эдилар. Раҳбар киши қахр, зулм, жабрдан нари бўлишлиги керак. Биргина шулар орқасидан ҳам қанча оилаларимиз ажралиб пароканда бўлмоқда. Абу Хурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи вассалламдан ривоят қилади: “Сизларни яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муомилада бўладиганингиздир. Мен ҳаммангиздан кўра аҳлига яхши муомила қилувчингизман” (Имом Термизий)
Эрнинг вазифаларидан бири хотини камчиликка йўл қўйса кечиримли бўлиш, айбини беркитиш, уйдагилар билан хотин орасидаги салбий ҳолатни муросага келтиришлиги лозим бўлади. Халқимизда “Келин олиш осон – қайнона бўлиш қийин”, “Катталар ёшлар учун бир кўприк” деган мақоллар бор. Катталаримиз ҳам ўз жойида оилани муқаддас билиб, чиқаётган муожароларни ақл – идрок билан мушоҳада қилсалар, тўғри насиҳатларини, ўгитларини берсалар, икки ёш орасида кўприк бўлсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жойи келганда маҳаллалардаги нуроний отахон ва онахонлар, хожи оталар ва хожи оналар, ёши улуғлар ҳам оилаларни мустаҳкам бўлишлигида ўз панд-насихатлари, ўгитлари билан ҳиссаларини қўшсалар ажримларимиз сони камайишига бир омил бўлар эди. Халқимизда “Бир болага – етти маҳалла - куй ота-она” – деб бежизга айтилмаган. Ҳар биримиз маҳаллаларимизда бўлаётган ҳар қандай салбий ҳолатларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Зеро, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Одамларни аразлашганларини яраштириб қўйиш бир нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутишдан кўра савоблироқдир” дедилар. (Имом Табароний ривояти)
Ҳозирги кунда энг юқори кўрсаткичларда турган ажримларимизни олдини олиш учун жойлардаги хотин-қизлар, нуронийлар маҳалла жамғармаси, хожи оналар, хожи оталар, отинойилар, маҳалла фаоллари, ёшлар иттифоқи, ички ишлар ходимлари билан биргаликда ҳамкорликни йўлга қўйиб биргаликда фаолият олиб борсак кўзланган мақсадга эришишимиз осон бўлади.
Аллоҳ таоло оилаларимизни тинчлиги, тотувлиги, мустаҳкамлиги йўлида қилаётган ишларимизда барчаларимизни собит қадам этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш