Ишқла қалблар ором топсин!

9-11-2020, 07:00 admin Мақолалар / Янгиликлар 572

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Ошиқ қалбларимизни ишқ шароби ила роҳатлантирсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мавлид ойида қилган дуои саломларимиз бориб етиб, Аллоҳим Ўзининг нури ила барчамизни сийласин.

Юрагимни чок-чок этган
Юрак-бағримни хун этган
Неча тунлар бедор этган
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврилдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ.

Эй юзлари нурлилигим
Эй гўзал хулқлилигим
Бизга зўр ибратлигим
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ.

Ишқсиз ахир қалблар ўлик
Шу ишқ сабаб мен бор, тирик
Дийдор истаб қалблар кемтик
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ

Бу ишқ мени ҳайрон этди
Соғинч эса сарсон этди
Ҳар он бағримни ўт этди
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ.

Кўча-куйда ман девона
Кўрганлар бўлиб ҳайрона
Тамом бўлдим ёна-ёна
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я,я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ.

Ишқ олами узра мастман
Хаёллар ичра сармастман
Уйғонишни истамасман
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ.

Майли яна севгим ортсин
Ишқ азоби мени ёқсин
Ишқла қалбим ором топсин
Дўсти ёрни соғиндим ман
Ишқи сабаб қоврулдим ман
Солли аълаа Муҳаммад
Ассаламу алайка я, я Росулуллоҳ
Ассалому алайка я Ҳабиби, я Набийиллаҳ
Я Росулуллоҳ!!!

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш