Муносиб уммат бўлмоқ орзуйим!

21-11-2020, 15:30 admin Мақолалар 663

Аллоҳимга бўлсин ҳамд-у санолар
Пайғамбарга айтай чексиз саломлар
Қалбимда жўш урар шундай туғёнлар
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Ўтирсам, турсам номиз ёд этиб
Тезроқ кўрмоқ умидила қалбим интиқиб
Қувонч кўз ёшлари юзим ивитиб
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Кошкийди кўрсайдим тушимда сизни
Кўзимга муҳрлаб нигоҳингизни
Ҳайратла йўқотиб шодликдан ўзни
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Икки олам сарвари, қалблар гавҳари
Дини ислом раҳбари, мушки анбари
Дунёларга берилган ҳаёт зарҳали
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Орзу қилган умматиз бўла олсайдим
Босган изларингизни, кўзга сурсайдим
Чексиз меҳрим сизга айта олсайдим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Хатокор умматмиз қилинг шафоат
Айбдормиз қилолмай сиздай ибодат
Аммо сизга меҳримиз юракда қат-қат
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!
Аллоҳим дийдоринг кўрмоқ истагим
Муносиб уммат қил, шудир орзуйим
Кундан кунга ортиб бормоқда севгим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр!

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш