Бутун оламларнинг эгаси бўлмиш буюк Зотга ҳамду санолар бўлсин ! Икки олам сарвари, инсонларнинг гавҳари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин ! Ё Роббим муборак мавлуд ойида дуоларимизни қабул қилгин. Мана шу ой барокатидан юртимиз, хонадонларимиз Аллоҳ нури ила нурафшон бўлсин ! Бутун дунё аҳлидан касалликлар, балолар, ҳар хил офатлар арисин. Аллоҳим бизларни мусибатларда сабр қиладиган, тоат-ибодатларда кучли бўладиган, яқинларига силайи раҳм қиладиган, биродарларига эътиборли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мос умматлардан қилгин ! Динимизни бизга мукаммал қилиб етказиб берган, уммати учун қайғурган, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлмоқ барчамизга насиб қилсин ! У зотни қўллаб-қувватлаб қанча машаққатлар чекканданда ёнларида далда берган аҳли аёллари ва асҳобларига салому дурудларимиз бўлсин ! Роббил аъламин барча неъматларинг ичида энг азизи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бизни уммат қилганингдир. Тўғри йўлдан адаштирмай шундай шарафга муносиб бўлишимиз учун Қуръон нури билан йўлимизни ёрит, ҳадислар ила қалбимизни қувватлантир!!!
Аллоҳимга бўлсин ҳамду санолар!
Пайғамбарга айтай чексиз саломлар!
Қалбимда жўш урар шундай туғёнлар
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Ўтирсам, турсам номиз ёд этиб
Тезроқ кўрмоқ умидла қалбим интиқиб
Қувонч кўз ёшлари юзим ивитиб
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Кошкийди кўрсайдим тушимда сизни
Кўзимга муҳрлаб нигоҳингизни
Ҳайратла йўқотиб
шодликдан ўзни
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Икки олам сарвари, қалблар гавҳари
Дини ислом раҳбари, мушки анбари
Дунёларга берилган ҳаёт зарҳали
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Орзу қилган умматиз бўла олсайдим
Босган изларингизни, кўзга суртсайдим
Чексиз меҳрим сизга айта олсайдим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Хатокор умматмиз қилинг шафоат
Айбдормиз қилолмай сиздай ибодат
Аммо сизга меҳримиз юракда қат-қат
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Аллоҳим дийдоринг кўрмоқ истагим
Муносиб уммат қил, шудир орзуйим
Кундан кунга ортиб бормоқда севгим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Шоназарова Меҳригул
Аллоҳимга бўлсин ҳамду санолар!
Пайғамбарга айтай чексиз саломлар!
Қалбимда жўш урар шундай туғёнлар
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Ўтирсам, турсам номиз ёд этиб
Тезроқ кўрмоқ умидла қалбим интиқиб
Қувонч кўз ёшлари юзим ивитиб
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Кошкийди кўрсайдим тушимда сизни
Кўзимга муҳрлаб нигоҳингизни
Ҳайратла йўқотиб
шодликдан ўзни
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Икки олам сарвари, қалблар гавҳари
Дини ислом раҳбари, мушки анбари
Дунёларга берилган ҳаёт зарҳали
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Орзу қилган умматиз бўла олсайдим
Босган изларингизни, кўзга суртсайдим
Чексиз меҳрим сизга айта олсайдим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Хатокор умматмиз қилинг шафоат
Айбдормиз қилолмай сиздай ибодат
Аммо сизга меҳримиз юракда қат-қат
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Аллоҳим дийдоринг кўрмоқ истагим
Муносиб уммат қил, шудир орзуйим
Кундан кунга ортиб бормоқда севгим
Сизга уммат қилган Роббимга шукр !
Шоназарова Меҳригул