" Каъбатуллоҳ ".
Аллоҳ уйига кирсангиз бир бор,
Тилингиз тутилар маҳобатидан.
Дийдалар бўшашар, кўзга келар ёш,
Меҳрибон Роббимиз саҳоватидан.
О, Роббим! Караминг тутмагин дариғ,
Қабул эт, олий шаън ул даргоҳингда.
Ҳаж ва Умрамизнинг ибодатларин,
Мақбул қил, раҳмли ул хобгоҳингда.
Оломон гувиллар, кўзда тўла ёш,
Қўллар кўтарилган дуога очиқ.
Худойим, раҳм айла бандаларингга,
Ҳолимиз не кечар, руҳларим ёйиқ.
Мултазам эшиги ярқирар чунон,
Дуолар қабулдир-мўътабар даргоҳ.
Осилиб йиғлайди минг-минглаб жонлар,
Худойим, ўзингсан ҳолидан огоҳ.
Раҳм айла, о Тангрим, бандаларингга,
Кўпнинг қаторида ёрлақа мени.
Дуолар ижобат мустажоб бўлсин,
Таваккулим Сенга, унутмам Сени.
Раҳм ва Раҳмонсан ўзинг худойим,
Шукрким етказдинг Каъбатуллоҳга.
Икки дунё ажрин бергин менга ҳам,
Ҳамду сано айтдим сенга, Аллоҳга.
Тавофи ифоза қўлларим тегди,
Ҳажарул асвадга-ул қора тошга.
Ашкларим ёноқдан оқиб улгурди,
Куч-қувватни бердинг мазлума бошга.
Жоним фидо бўлсин, ё
Каъбатуллоҳ!
Рукни яманийда очилса қалбим,
Қалб кўзимни очгин, кўр қилма уни,
Чин ихлосим бирла айтар сўзим бу.
Хатирчи туман "Чангир" мфй отинойиси
Мардонова Маҳбуба ҳожи.
Аллоҳ уйига кирсангиз бир бор,
Тилингиз тутилар маҳобатидан.
Дийдалар бўшашар, кўзга келар ёш,
Меҳрибон Роббимиз саҳоватидан.
О, Роббим! Караминг тутмагин дариғ,
Қабул эт, олий шаън ул даргоҳингда.
Ҳаж ва Умрамизнинг ибодатларин,
Мақбул қил, раҳмли ул хобгоҳингда.
Оломон гувиллар, кўзда тўла ёш,
Қўллар кўтарилган дуога очиқ.
Худойим, раҳм айла бандаларингга,
Ҳолимиз не кечар, руҳларим ёйиқ.
Мултазам эшиги ярқирар чунон,
Дуолар қабулдир-мўътабар даргоҳ.
Осилиб йиғлайди минг-минглаб жонлар,
Худойим, ўзингсан ҳолидан огоҳ.
Раҳм айла, о Тангрим, бандаларингга,
Кўпнинг қаторида ёрлақа мени.
Дуолар ижобат мустажоб бўлсин,
Таваккулим Сенга, унутмам Сени.
Раҳм ва Раҳмонсан ўзинг худойим,
Шукрким етказдинг Каъбатуллоҳга.
Икки дунё ажрин бергин менга ҳам,
Ҳамду сано айтдим сенга, Аллоҳга.
Тавофи ифоза қўлларим тегди,
Ҳажарул асвадга-ул қора тошга.
Ашкларим ёноқдан оқиб улгурди,
Куч-қувватни бердинг мазлума бошга.
Жоним фидо бўлсин, ё
Каъбатуллоҳ!
Рукни яманийда очилса қалбим,
Қалб кўзимни очгин, кўр қилма уни,
Чин ихлосим бирла айтар сўзим бу.
Хатирчи туман "Чангир" мфй отинойиси
Мардонова Маҳбуба ҳожи.