Жамланган дуолар ҳақида...

21-04-2020, 13:20 admin Янгиликлар 689

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бугунлик кунда юртимиз бошига тушган бу синовли кунларда ҳар биримиз озми кўпми, ўз ҳиссамизни қўшмоқлигимиз лозим. Ана шундай мақсад ва ниятларда, кенг тарқалаётган корона вирус касаллигидан Яратганни Ўзи паноҳ беришини ва ушбу касалликдан азият чекаётган беморларимиз дардларига шифо ато этишини сўраш мақсадида вилоятимиз отинойилари шу кунга қадар қўйидагича хатм қуръон, истиғфор ва дуоларда бўлдилар:

1. Қуръони карим хатмлари - 207 та.
2. Нажот намози - 103.329.81 та.
3. Фотиҳа сураси -218.555 та.
4. Ясин сураси - 248 та.
7. Ихлос сураси - 341.470 та.
8. Солатун нория - 25.037.534 та.
9. Солатун ножия - 24.999.524 та.
10. Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил - 55.300 та.
11. Истиғфор - 87.686.786 та.
12. Таҳлил - 2.500 та.
13. Саловатлар 490.301 та.
14. Тасбеҳлар - 102.499тани ташкил қилди.

Аллоҳ бизга берган бу умрини тоат-ибодатда ўтказишликни насиб айласин, юртимиздан ҳар қандай бало-ю офатларни даф қилсин,Ўқилган хатми қуръонлар, таҳлил, тасбеҳ, истиғфорлар, савобларини жамики ўтгаларимизга нуру рахмат қилиб етказгин. Хатми қуръонларимиз ҳурмати эл-юртимизни нурга тўлдиргин, ҳар қандай офат касалликлардан ўзинг асра, шу касалликдан дард чекаётган беморларимиз дардига шифои-комил бергин, ёғаётган ёмғирларни деҳқончилигимиз учун фойдали ва барокотли қилгин. Сафарда юрганларимизни сафарларини бехатар қил, фарзанд талабларни дуоларини мустажоб этгин. Умид билан ўстираётган фарзандларимизни имон ва эътиқодда улғайтириб, уларнинг қувончли кунларини ҳам кўришликни насиб айла. Юртбошимизни саломатликларини бардавом, умрларини узоқ қилгин, халқимиз хавфсизлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча соҳа ходимларини савобли амалларини даргоҳингда қабул этгин. Аллоҳим ўзингдан умид қиламиз, тез кунларда бу дардларни халқимиздан кўтариб, халқимизга тинч ва осуда ҳаётни насиб айла. Ҳар бирларимизни илтижо ва дуоларимизни ижобат айлаб, барча мўминларни ҳар икки дунёда юзларини ёруг эт.



ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш