Сенга шукрона битай ҳамд – сано ё Аллоҳ!

17-11-2018, 11:32 admin Мақолалар 1 076

Одамни яратдинг Ақл – у фаросат билан.
Момо Ҳавони яратиб Ҳусн-и ҳаловат билан.
Тақдиримни яратиб яхши – ёмони билан,
Кунларимни яратиб, тунда ой, кунда қуёши билан.
Сен тақсимот айладинг “Бароат” кечасида.
Бир банданга – умри узоқ, Бир банданга қўйиб тузоқ.
Бирини, бахт – у саодат Бирисига бердинг, кўп мол – у давлат.
Яна бирига бериб, ўн дона фарзанд,
Айлаб уларни Сен шодумон – хурсанд.
Бирига ҳукмингдан бахт сўраттардинг.
Тавба тазарру айлаб, ўзинга муҳтож.
Яна бирисига фарзанд сўратиб, Бердинг сабр – қаноатдан бошига бир тож.
Ҳаё тўнин кийдириб банданг бирига, Бирисин қолдириб номус уятга.
Дардга чалинтириб яна бирисин
Фазл-у карамингдан бердинг шифосин.
Барча неъматларингдан баҳраманд айлаб
Бандангни тоқатин синадинг беҳад.
Рўза, намоз амалларингни бизга “фарз”
Адо этмоқликка бериб сан мадад этиб
Эгам! Яна бир бандангга “Ҳаж”ни адо эттириб,
Бир бандангни эҳсонини “Ҳаж”га тенг қилиб
Сийладинг уларни ўз саволинг – ла.
Гуноҳдан покладинг “Ҳаж” тавофинг – ла
Марҳаматинг улуғ, караминг кенгдир,
Менинг ҳам гуноҳим Аллоҳ Сен кечир.
Қилган ибодатим, тутган рўзам – ла,
Ёнингга борганда ҳавз – Кавсар сувидан ичир.
Тақдирим тақсимига таҳсин бўлсин ё Аллоҳ!
Сенга шукрона битай ҳамд – сано ё Аллоҳ!
Бутун иймоним билан Сенга айтай ё Аллоҳ!
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ!


Қизилтепа туман “Қасриашурак” маҳалласи отинойиси Нўманова Қумрихонскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш