Дуоларимиз ижобат бўлсин. Бисмиллаҳир роҳманир рохийм

22-06-2021, 10:48 admin Мақолалар 804

Дуоларимиз ижобат бўлсин.
Бисмиллаҳир роҳманир рохийм


Дуо деб_ бандадан маълум ҳолатда пайдо бўладиган талабга мувофиқ айтилган ният сўзга айтилади.
Аллоҳ ўзи иноят этиб яратган бандаларини ҳеч қачон разолатда қолишини истамайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзигагина эътиқод қилиб, ўзидан мадад сўрашини хохлайди. Мадад сўраш, қодир Эгамнинг берган неъматларига рози ризолик билдириш учун албатта банда дуога қўл очиши лозим бўлади. Баъзан дуо қалбан, сўзсиз ва унсиз ҳам бўлиши мумкин.Бунда банда руҳан, қалбан Аллоҳга боғланиб ундан ҳожатларини сўрайди, шукронасини изҳор этади. Субҳоналлоху таоллоҳ Қуръони Каримнинг Бақара сураси 186_оятида:_"Мен бандаларимга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида, дуогўйларнинг дуосини ижобат қилурман"_деб марҳамат қилади. Икки қўлни чўзиб илтижо қилиниши, бандалик белгисидир. Банда дуо қилиб турмаса Аллоҳнинг ғазаби келади. Шу маънода пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қилганлар:_"Ким Аллоҳдан сўрамаса Аллоҳ ғазаб қилур. Ҳар бирингиз ўзининг ҳожатини, ҳаттоки оёқ кийимини узилиб кетган боғичини ҳам, парвардигоридан сўрасин"!_(Ат-термизий).
Банда фақат жаҳолатда бўлсагина дуо қилмаслиги мумкин. Агар инсон ноилож оғир ҳолатда бўлиб, дуо қилолмаса, унинг жисми Аллоҳга дуо қилар экан. _"Дуо бу ибодатдир"_ деганлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дуода ғулувга кетишни қоралаганлар. Қофиялаштириш, шеър шаклида оҳанг ила ниятларини айтишни макруҳ деганлар.Шунинг учун ҳам, Аллоҳдан сўрайдиган тилакларни ҳушёр бўлиб, шикасталик билан, қалбан, руҳан илтижо ва ишонган ҳолда умид билан сўраш лозим деб ўйлайман.
Мен яқинда отам дафн этилган қабристонга борган эдим. Кираверишда қабр ёнида дуо қилиб ўтирган бир отахонга кўзим тушди. У кишини босиб ўтолмай, орқа томонларига ўтириб, дуоларига ёри бердим. Отахонни қилаётган дуоларини кўриб бутун аъзойи баданимни титроқ босди.У киши худди Аллоҳни кўриб тургандай дуо қилар эдилар. Йўллари дуода, лаблари гуфторда, кўзларида ёш, юзлари илтижода аъзойи баданлари титроқда эди
_"Парвардигорим, подшоҳи барҳақ, менинг илтижоларимни қабул этасанми? Умид билан сенга дуо қилаяпман Қодири яздон! Алп қоматли ўғлонимни олдинг, қалбимга фарзанд доғини солдинг Холиқи даргоҳ рожийинга розиман! Энди қолган зуриётимга баракангни ёғдир, мени билиб билмай қилган гуноҳларимни авф эт,оғирлигини нури дийдаларимга солма Илоҳим! Бошқа жудолик дардига тоқат қилолмасман, менга раҳм этгин Парвардигорим! Ўзинг қудрат эгасисан, раҳмли Раҳмонсан фарзандимни жойини жаннатдан ато эт!..." Отахонни дуоларидан қалбим тўлқинланиб, кўз ёшларим дурдай тўкилар экан, яна бир бор Аллоҳнинг чексиз қудратига тан бердим.
Инсон бошига шундай мушкуллар тушадики, уни на бойлиги, на мансаби, на обрўйи ва на оға-ини дўстлари ҳал эта олади, фақат ва фақат Аллоҳнинг иродайи мўъжизаси ҳал эта олади холос. Шунинг учун ҳам, Аллоҳни бир билсак, қиладиган дуоларимизда қойим бўлсак, фикримиз, сўзимиз руҳимиз, жисмимиз бир бўлиб ҳар қандай мақсад учун дуо қилсак иншааллоҳ ижобат бўлгувсидир.Зероки, биз илм аҳллари отинойилар,эл ардоғидаги, эл ихлосидаги эл орзу умидидаги онахонлармиз.Бизнинг қиладиган дуоларимизга ишонадилар, умид этадилар.
Дуода енгил _елпиликка йўл қўймайлик.
Солли аъла сайидина Муҳаммад, саллоллоҳи алайҳи васаллам.

Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш