Ислом арконларини бузиб талқин этаётган, ёхуд "жиход"ни исломни олтинчи рукни деб э'лон қилаётган бузғунчи оқимларга раддиялар.
Айни кунларда бугунги оқимлар исломнинг 6 (олтинчи) аркони тўғрисида бонг уриб динимиз асосларини бузиб талқин этишмоқда. Уларнинг фикрига кўра мусулмонларнинг ғайри динларга қарши уруши диннинг олтинчи аркони экан. «жиҳод» – бу жидди жаҳд, меҳнат қилмоқ, куч сарфламоқ деган маъноларни англатиб, нафс, шайтон ва ёв билан кураш турлари мавжуд. Исломнинг дастлабки босқичидаги «жиҳод» исломни тарқатиш учун бўлган. Сўнгра Пайғамбаримиз (салоллоҳу алайҳи васаллам) Маккадан Мадинага кўчиб ўтганларидан сўнг мусулмонлар жамиятини ташқи душманлардан ҳимоя этиш мақсадида ҳарбий мазмундаги «жиҳод»га рухсат этилди. Афсуски, сохта салафийлар террорчилик йўлидаги жиноятларни «жиҳод» деб эълон қилишмоқда. Бу йўлда ўзини портлатган кимсаларни эса “шаҳид” деб аташмоқда. Шариатимизда ўзини портлатган кимсаларга “шаҳид”лик даражаси берилмайди. Жон неъмати динимизда қадрли неъматлардан биридир, бу неъматни қадрига етмаган ва ўз жонига қасд қилган кимсаларга ўлкан азоб борлиги ҳақида Қуръони карим ва хадисларда кўплаб кўрсатмалар келган. Жумладан, Қуръони карим (Нисо сураси 93-оят)ида “Кимда ким қасдддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азоб тўғирлаб қўйгай”. Улар «жиҳод» йўли билан гўёки инсонларни динга киргизишга, мусулмонларни бирлаштиришга, ислом ҳалифалигини тиклашга урингандек кўрсатишмоқда. Бундай террорчилик ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча қон тўкилишлар ва нотинчликлар келиб чиқмоқда. Пайғамбаримиз (салоллоҳу алайҳи васаллам) ҳар бир ишда сулҳ тузиб ўзлари намуна бўлганлар. Ул зот Маккадан Мадинага келганларида мусулмонлар ва турли дин вакиллари билан ўзаро тинч-тотув яшаш учун шартнома тузганлар. Аллоҳ ва Пайғамбаримиз (Расули акрам) томонларидан ислом дини инсониятга тўлиқ етиб боргач Каъба буд ва санамлардан тозалангач “Динда зўрлаш йўқ” (Бақара сураси 256-оят) ояти нозил бўлди. Пайғамбаримиз (салоллоҳу алайҳи васаллам) мусулмон жамиятини ҳимоя этиш ва юртга бостириб кириши муқаррар бўлган душманларгагина уруш эълон қилганлар. Абу Хурайра (Розиялоҳу анҳу)дан ривоят қилинган хадисда бир киши Расулуллоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам)дан амалларнинг энг яхшисини айтинг деганларида “Ўз вақтида ўқилган намоз, ота-онага итоат этиб хизматларида бўлиш, Аллоҳ таоло йўлида «жиҳод» қилмоқ”- дедилар. Лекин бу ердаги «жиҳод» билан экстремистик гуруҳ илгари сураётган «жиҳод» орасида ер ва осмончалик фарқ бор. Бу «жиҳод» ислом динини шакллантириш даврида Макка ва Мадина мушруклари, аҳли-китобларнинг айрим адоватли тоифаларига нисбатан айтилган эди. Шунинг учун сахобийлар Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг кўрсатмаларисиз «жиҳод»га чиқишмаган. Кўриниб турибдики, «жиҳод» эълон қилиш ваколати давлат раҳбарининг хуқуқларига киради. Сохта салафийларнинг «жиҳод»ни исломнинг олтинчи аркони дейишлиги диндаги бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. Қуръони карим (Моида сураси 3-оят)ида “Ана энди бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун исломни дин бўлишига рози бўлдим”. Демак ислом беш аркондан иборат ва у қиёматгача ўзгармайди. Сохта салафийлар исломнинг беш арконига қаноат қилмай «жиҳод»ни олтинчи аркон деб айтиши умуман динимизда йўқ нарса. Ислом жанги жадал эмас балки тинчлик динидир. Исломдаги «жиҳод» тинч-тотув яшаш ва тинчликка қаратилган бўлиши керак. Зеро бу борада Расулуллоҳу (салоллоҳу алайҳи васаллам) “Динда ҳар бир янгиликдан сақланингиз, янгилик бу бидъат, бидъат эса ҳар бири залолатдир”-деб мархамат қилганлар. Аллоҳ ҳар биримизни тўғри йўлига ҳидоят этиб, залолат йўлига юришликдан Ўзи асрасин.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова