Даъват ва жиҳоднинг мазмун моҳияти.
Ҳар бир оилада фарзанд дунёвий илмлар билан бирга, исломий аҳлоқ доирасида тарбияланса, жамиятга фойдали етук инсон бўлиб ўсади. Ўғил қизларимиз юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган шахслар бўлиб, улғайиши керак. Ислом дини эзгуликка, яхшиликка даъват этади. Аммо уни ниқоб қилиб, одамларга жоҳилона оқимларнинг қарашларини сингдирмоқчи бўлаётганлар йўқ эмас. Кейинги йилларда одамлар орасида"Даъват" деган ибора ишлатиладиган бўлиб қолди. Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло даъват ўзи нима, мўмин-мусулмонлар даъват ишларини қандай ҳолатда олиб бормоқликлари кераклигини белгилаб қўйган. Сизларнинг ораларингизда шундай бир аҳли солиҳлар бўлсинларким, улар инсониятни яхшиликка чақирадиган, уларга тўғри йўл кўрсатадиган ва ман қилинган мункар, нопок йўллардан қайтарадиган хизматкор даъват қиладиганлар бўлсин. Ана шундай зотлар нажот солувчилардан бўлсин, яъни даъват бирон бир инсоният яхшиликка чақирадиган, хайрли ишларга буюрадиган. Нопок йўллардан қайтарадиган кишини даъват ишларини бажарувчи, даъватчи дейилади. Ҳозирги вақтда уламои икромлар, имом хатиблар, отинойилар жума кунлари, мўмин-мусулмонлар йиғинларида ва улар хонадонларида бўладиган шахсий маросимларда даъват ишларини жуда ҳам чиройли холатда Қуръони Карим ва ҳадисларга мувофиқ олиб бормоқдалар "Сохта салафийлар" жиҳодни исломнинг олтинчи аркони деб аташлари диндаги бузғунчиликдир. Ислом дини жангу жадал дини эмас, балки тинчлик динидир. Исломда амалга ошириладиган ҳар қандай "Жиҳод" тинч-тотув яшаш, тинчликни таъминлашга қаратилган бўлиши керак.
Нурота тумани бош отинойиси.
Жуманазарова Мадина.