“Исломий жиҳод иттиҳоди”.
Ташкилот номи “Исломий жиҳод иттиҳоди” ёки “Ислом жиҳоди уюшмаси террорчи гуруҳи”. Шунингдек “Ислом жиҳоди”, “Ислом жиҳоди – муҳожидлар жамоати” номлари ҳам мавжуд.
“Исломий жиҳод иттиҳоди” гуруҳига авваллари “Туркистон ислом ҳаракати”нинг аъзоси бўлган Нажмиддин Жалолов томонидан 2001 йилда асос солинган. У 2009 йилнинг 14 сентябрида Рокистоннинг Мир-Али шаҳри яқинида АҚШ ҳаво кучларининг аксистеррор ҳужуми натижасида бир қанча жангарилар билан бирга ўлдирилган мутаҳассислар, “Исломий жиҳод иттиҳоди” гуруҳининг “Туркистон ислом харакати”дан ажралиб чиққани эътироф этилади.
Ташкилотнинг бош мақсади “жиҳод” йўли билан амалдаги дунёвий конституцион тузумни ағдариб, “исломий давлат” қуришни мақсад қилган. Бу ташкилот бу мақсадини оширишда Афғонистон, Покистон ва Кавказдаги халқаро террорчи гуруҳ ва ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганлар. Бу ташкилот ўзининг тарғибот ишларини кенг миқёсда олиб бориш мақсадида “Бадр ат-тавид” медиа агентлигини ташкил қилган. Шунингдек, жамоани ўзбек, лотин, кирилл алифбосида ва рус тилларида сайти ҳам фаолият олиб боради. “Исломий жиҳод иттиҳоди” Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, ҳудудларида жойлашиб, Ўзбекистонга қарши қўпарувчанлик ҳаракатларни амалга оширган. 2007 йилда террорчилик ҳаракатига тайёргарлик вақтида гуруҳ аъзоларидан 4 нафаридан Германияда қўлга олинган. 2004 йилда “Исломий жиҳод иттиҳоди” томонидан Ўзбекистонда илк бор ҳар куни террорчилар томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўзини портлатишлар амалга оширилди. Оқибатда 28 киши ҳалок бўлди. 50 тадан зиёд киши жароҳат олди. Жиноятчиларни қўлга олиш вақтида отишма ва баъзи террорчилар ўзини-ўзини портлатиб 33 нафар жангарилар ўлдирилган. Террорчилардан кўп миқдорда қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ясама модда олинган. Бугунги кунда бу ташкилот интернет тармоғи орқали тарғибот ва меҳнат мигрантлари ичида ёллаш ишлари ўтказиш каби усуллар билан ўз сафини янги жангарилари билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “(Айбсиз) зиммийни ўлдирган киши жаннатнинг ҳидини ҳидламас, жаннатнинг ҳиди эса қирқ йиллик масофадан ҳам келиб туради”. Бас шундоқ экан, ҳар бир мусулмон ўзи билан тинч – тотувда яшовчи бўлган ҳар бир ғайри диннинг ҳурматини жойига қўйиши унга зинҳор ёмонлк қилмаслик зарур.
Огоҳлик- бу давр талабидир.
Хатирчи тумани бош отинойиси С.Раимова