Сохта салафийлик ва унинг асоратлари
Салафийлик тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” маъноларини англатади. Хадисларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам замонлари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждоди” деб хисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчалари асло ишлатилмайди. Бироқ сўнгги вақтларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиори остида “салафийлик” мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз” деб хисоблайдиган мутассиб сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари суради. Қуръон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқаради. “Жиҳодни” исломни олтинчи аркони деб хисоблайди. “Такфир” (куфрда айблаш) ва “хижрат” (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар. Фиқхий мазхабларни инкор қилиб, мазхабсизликни тарғиб қиладилар. Тасаввуф, урф-одат ва миллат қадриятларини инкор этадилар. Ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар. Ҳар қандай янгиликларни “бидъат” деб хисоблаб уни рад этадилар, лекин ўзларини ғоялари йўлида фаол фойдаланилади. Айниқса сохта салафийлар томонидан тарғиб қилинаётган мазхабсизлик ғояси асрлар давомида шаклланган диний анъаналарни издан чиқариб бир юрт мусулмонлари ўртасида парокандаликни юзага келтирмоқда. Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда “яширин хужралар” тизими фаолиятини кучайтириш унга асосан ёшларни ўқитиш ва уларга диний мутаассиб ғояларини сингдиришга асосий эътибор қаратилади. Хозирда улар интернетни ўзларининг ёвузлик қуролига айлантириб унинг воситасида глобал тармоқда вертуал жамоат ташкил этиб диний мутаассиб қарашларни тарғиб қилишмоқда. Буларни мақсади ўз сафларини янги жангарилар билан тўлдириш. Ҳозирда сохта салафийлар ғояси остида асосан Шимолий Африка, яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёни айрим худудларида фаолият олиб бораётганини таъкидлаб ўтиш зарур. Хулоса қилиб айтганда Исломдаги ҳар бир янгилик агар у диндаги муқаррар қонун-қоидаларига хилоф бўлмаса “Бидъати залолат” хисобланмайди. Дин қадриятлар ва муқаррар қоидалар доирасида доимо тараққиётга ва ҳар бир нарсанинг яхшисини олишга ундайди. Бу эса Исломни ҳар бир замон макон учун мос эканини ёрқин далилидир.
Хатирчи тумани бош отинойиси: С.Раимова

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги