ТЕЗЛИКНИ ОШИРИШ

17-09-2020, 12:27 admin Ислом олами / Савол-жавоб 801

САВОЛ: - Ассалому алайкум! Мутасадди органлар томонидан кўп аҳоли истиқомат қиладиган жойларда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг хавфсизлиги учун маълум тезлик меъёрлари ўрнатилади. Шаҳар ичида автоуловларни бошқариш тезлиги баъзи жойларда 50км/с — 70 км/с ва ҳоказони ташкил этади. Айтингчи, машинани бошқаришда шу белгиланган тезликдан ошириш гуноҳ эмасми?


ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

Фуқаҳоларимиз “Тартиб интизом учун йўлга қўйилган қоидаларга амал қилиш керак” дейишади. Ҳатто тезликни оширмаслик керак бўлган ўринда тезликни ошириб ҳалокатга учраса, Аллоҳ таоло қуйидаги ояти остига киришини ҳам таъкидлаганлар.

وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝

195. Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. “Бақара” сураси 195-оят.
Ушбу оятининг тафасирида Устозимиз қуйидагиларни ёзганлар :
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда.
«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг».
Бунга савоб ва хайрли ишлар учун нафақа қилиш киради.
«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» жумласида бир неча хил маъно бор.
Бири: «Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг», яъни «Бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин», дегани.
Яна бир маъноси: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани.
Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш