МАКР ҲИЙЛА

21-09-2019, 09:21 admin Мақолалар 1 134

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. (Фатир сураси 43-оят)
Яьни, ёмон макр –ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради .
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни (алдаб) қўйгувчидир. (Нисо сураси 142-оят)
Восидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади .
Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да зулматда қолиб кетадилар.
Пайғамбаримиз с.а.в айтдилар “Дўзах аҳли беш тоифа” дедиларда улардан бирига тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёйинг борасида алдамоқчи бўладиган кимсалар деб таьриф бердилар. (Муслим ривояти )
Абу Ҳурайро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади. (Термизий Абу Довуд ривояти )
Яьни, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлиб бировга макр қилмайди. Балки, ўзи ишонувчан очиқ кўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фитна-фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.
Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди” дедилар (Термизий ривояти )
Аллоҳ таоло бундай гуноҳи кабиралардан ўзи асрасин!

Қизилтепа тумани Хўжа Машфират Набий жоме масжид имом хатиби Ф. Жўраев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш