Дуо қабул бўлмаяпти

16-02-2017, 09:26 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 161

Баъзилар дуоси қабул бўлмаётганидан шикоят қилади. Аслида дуо қабул бўлиши учун бажариш керак бўлган бир неча шартлар бор. Биз ҳозир ўша шартлар ҳақида батафсил гапирмоқчи эмасмиз.
Инсон “Дуойим қабул бўлмаяпти” деб дуодан тўхтаб қолмаслик керак. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Ҳафизаҳуллоҳ айтадиларки, “Банда дуо қилиб, ижобатига шошмаса, ижобат бўлади” деганлар. “Қачон ижобат бўлар экан” деб шошмаслик керак, Аллоҳга қўйиб бериш керак. Аллоҳ таоло бизга маълум ва бизга манфаатли кун замонасида дуони ижобат қилади.
Бундан ташқари ижобат бўлишнинг турлари кўп. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلَا قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلَّا أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلَاثٍ : إِمَّا أَنْ تُعَجَّلَ لَهُ دَعْوَتُهُ ، وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ ، وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا ، قَالُوا :
إِذًا نُكْثِرُ ؟ قَالَ : اللَّهُ أَكْثَرُ ) . رواه أحمد
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси мусулмон дуо қилса. Унинг дуосида гуноҳ ёки қариндош уруғчилик орасини кесиш бўлмаса. Аллоҳ унинг бу дуоси туфайли унга уч неъматдан бирини беради; дуосини ўша заҳоти ижобат қилади, ёки қиёматга заҳира қилиб олиб қўяди, ёки унга келаётган бир балони дуо қилган миқдоричасини кеткизади», дедилар». (Имом Аҳмад ривояти)
Банда қиёмат кунида тоғлардек бўлган савоб амалини кўриб, бу савоблар дунёда ижобат бўлмаган дуоси эвазига берилганини билгач, ҳаётлик чоғида бирорта дуойим ижобат бўлмаса эди деб орзу қилиб қолади.
Шунинг учун ҳамма вақат ва ҳар соатда дуо қилишдан чарчамаслиги керак.
Олимлардан бири: «Мен Аллоҳдан бир нарсани сўрасам, Аллоҳ менга ўша нарсани берса, бир марта хурсанд бўламан. Аммо мен сўраган нарсани Аллоҳ бермаса, етти марта хурсанд бўламан. Чунки мен ўзим учун истаган нарсадан кўра Аллоҳ мен учун истаган нарса афзалроқ бўлади», деган экан.
Келинг азизлар бугундан бошлаб ҳар биримиз Аллоҳга юзланиб дуо қилишдан асло чарчамайлик!

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш