САБР ҚАНОАТНИНГ БЕЛГИСИДИР!

30-10-2020, 06:00 admin Мақолалар 763

Дунё яратилибдики, инсоният бошига қанчадан-қанча ташвишлар, балою-офатлар, табиий офатлар, турли касалликлар тушиб, бандаларини сабрини синовдан ўтказади.
Инсон кўнгилсиз ҳодисаларга учраса, Аллоҳга савоб умидида уларга чидаса ножўя ҳаракатлардан тийилиши лозим.
Аллоҳ таолло айтади: ''Эй иймон келтирганлар! Сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (мендан) мадад сўранглар! (Бақара сураси 153-оят )
Аллох таолло бандасини ҳар йўл билан синовдан ўтказади. Кимгадир бойлик бериб синайди, кимнидир йўқчилик билан, кимнидир бошига бир оғир касаллик солиб синайди.
Мана шу синовлардан бандаси ўзини йўқотмасдан, ножўя сўзлардан тийилиб сабр билан ҳар қандай дардни енгиши лозим.
Бандасининг бошига турли синовлар тушиши ёмон эмас, аксинча ундан (синовдан) ўта олмаслик ёмон.
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани хисоб-китоб билан беради, фақат сабр тоқат қилгучиларга ажр мукофотлари хисоб- китобсиз берилар экан.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) сабр бобида тенгсиз эди. У зот Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлсаларда умрлари кўп синовлар, машаққатлар билан ўтди. Лекин у зот бирор марта холларидан шикоят қилмадилар фақат чиройли сабр билан Раббидан мадад сўрадилар.
Биз бандалари ҳам бошимизга бир дард келса "Эй аллоҳим менинг буюк дардим бор деб эмас. Эй Аллоҳим менинг буюк Раббим бор" дейлик. Чиройли сабр билан дардимизнинг шифосини хам Аллоҳимни ўзидан сўрайлик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бирор кишига сабрдан кўра яхшироқ ва комилроқ неъмат берилмаган", деб марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.
2020 йил бошидан бошлаб бутун дунёмизни, шу жумладан юртимиз аҳолисини ҳам каронавирус пандемияси касаллиги билан сабримизни синовдан ўтказмоқда.
Аллоҳим ҳар бир бандамизни ўзининг ҳар қандай синовларидан чиройли ва мукаммал сабр билан ўтиб, Аллоҳимни барча фарзларини, буйруқларини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини беками кўст бажариб Аллоҳинми олдига ёруғ юз билан боришликни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига муяссар айлаб, Аллоҳимнинг жамолини бепарда кўрмоқликни ҳар бир мўмин бандаларига насиб руз этсин.
Барчамизни ҳар балою қазолардан парвардигорим ўзи паноҳида асрасин. Омин.



Кармана тумани “Дўстлик” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш