“ Экстремизм ва террроризм балоси -тинчлик ва тараққиёт кушандаси ”.

21-06-2021, 13:49 admin Мақолалар 408

“ Экстремизм ва террроризм балоси -тинчлик ва тараққиёт кушандаси ”.
Бисмиллаҳир рохманир рохим .
Аллоҳга ўзининг мақоми ва куч -қудрати қадар чексиз ҳамду санолар бўлсин! Ҳидоят йўлбошчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз ва мукаммал дуруду саловатлар бўлсин!
Ҳар бир миллатнинг ўзини қадрлаб неча йиллардан бери эъзозлаб амал қилиниб келинаётган диний эътиқодлари ва миллий қадриятлари бор , экстремизмнинг моҳияти шундайки ана шу қарашларга қарши зид равишда кескин фикрлар билдириш ва имконини топиб ақл бовар қилмас даражада ҳаддидан ошиб чоралар кўришдир.
Экстремистик иллатлар ер юзининг қайси бир ҳудудида ёки қайси бир давлатда пайдо бўлса, авваламбор ўша жойда майда жиноятлар, зўравонликлар кўрнишида пайдо бўлади. Тинч истиқоматда бўлиб турган ҳудуд аҳолисини ёки маълум бир кишиларни тўғри йўлдан чалғитиб ўша ерда “ учқун” пайдо қилинади . Ана шундан кейингина шу учқун аланга олдирилади ва бу ҳаракат террористик ҳаракатга айланади . Террористик ҳаракатга раҳбарлик қиладиган йўлбошчи ва раҳнамолик қиладиган моддий жиҳатдан қўллаб -қувватловчи ҳомий керак бўлади . Шундай қилиб энди бу ҳаракатга сиёсий тус берилади ва ўша давлатнинг ёки шу минтақада жойлашган давлатларнинг конституцион тузумини бекор қилишга , давлатни ағдаришга ҳаракат қилинади . Халқаро тинчликка таҳдид солаётган террористик ҳаракатларнинг бош негизи мутаассибликдадир .
Дунёда рўй бераётган барча жиноятлар ,бузғунчиликлар, хунрезликлар , зўравонликлар ,талон-тарож ва босқинчиликлар ҳамда қотилликларнинг онаси – мутаассибликдир.
Аллоҳ таоло бузғунчилик ҳақида Қуръони каримда шундай деган : “...Ер юзида бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас... ”
(Қасас сураси ,77-оят) .
Бузғунчилар кимлар? – Улар мутаассиб , фанат, фитначи , ичиқора ва ҳасадгўйлардир . Бузғунчиларнинг пуч ғояларига учган мафкураси тўлиқ шаклланмаган ғўр ёшлар ,террористик ҳаракатлар қурбонига айланмоқдалар. Ўзлари мусулмон бўлган ҳолларида ўзлари каби мусулмон диндошларини умрига зомин бўлмоқдалар. Кишини энг ташвишга соладиган томони ҳеч кимга зарари тегмаган, тинчгина умргузаронлик қилиб турган ер юзидаги қанчадан -қанча аҳолини мутаассибликка берилган ақидапарастларнинг экстремистик -террористик ҳаракатларига келиб қўшилиши туфайли катта кучга эга бўлган террорчиларнинг босқинчилик урушларида ҳаётдан кўз юмиб кетаётганлигидадир. Иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан юқори нуфузга эга ривожланган давлатларнинг экстремистик ва террористик ҳаракатлар туфайли ҳудудлари уларнинг қўлларига ўтиб ҳарбий лагерларга айлантирилиши шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилиниб култепаларга айлантирилиши , мол-мулклари талон-тарож қилиниши ўзлари эса қочоқ ёки қулга айланиб қолиши ҳар бир имон ва ақл эгасини ташвишга солмай қўймайди.
Зеро Аллоҳ ўз каломида бандаларига шундай буюради: “Эй имон келтирганлар! Мол -мулкларингизни ўртада ноҳақ ( йўллар) билан емангиз! ”(Нисо сураси , 29 оят ). Аллоҳ ноҳақ йўл деганда талон -тарож ,босқинчилик , фирибгарлик ва бир-бировларини ҳақини топташ билан орттирилган мол-мулкнинг истеъмолини назарда тутган.
Аллоҳ расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам эса ҳажжи видода биз умматларини бир мусулмон бошқа бир кишини молига ва жонига тажовуз қилиб ундан ейишлигини ҳаром эканлиги ҳақида : “Огоҳ бўлинглар ! Албатта Аллоҳ таоло қонларингиз ва молларингизни (бир-бирингизга ) ҳаром қилди” -дея бу жирканч амалдан огоҳ этганлар ва қайтарганлар. Зулмкор бўлмасликка чақириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Зулмдан қўрқинглар . Чунки зулм Қиёмат кунида зулматдир”-деганлар . (Имом Муслим ривояти ). Террористик ҳаракатлар билан уруш ўчоғига айлантирилган давлатлар тараққиётида ривожланиш бой берилади , фуқароларининг теран мафкураси йўқотилганлиги сабабли маънавий -маърифий юксалишдан тўхтайди. Улар кимларгадир қарам бўлган қулга айланадилар.
Айни замонда глобаллашув жараёнида интернет тармоқлари мафкуравий жанг майдонига айланиб қолган .Фикрлар жанги тинимсиз давом этаётган интернет тармоқларидаги жангларда ўз фикрларини ғалаба қозонишлиги ва зулмат домига кўпчиликни усталик билан тортмоқлик учун террористик ҳаракатлар раҳнамолари маблағларини аямасдан сарфламоқдалар ва ғоялари таъсир кучи самарадорлигини ошириб, ўзларига янги қурбонлар изламоқдалар. Нобакорлар исканжасига тушиб, фириб тўрига илинмаслик, онг ва эътиқодни заҳарланиб қолишига йўл қўймаслик учун тармоқлар фаолиятидан фойдаланишда эҳтиёткорлик , билим ва миллий мафкураси шаклланган бўлишлик лозимдир. Тинчлик ва тараққиёт неъматини Аллоҳ бергувчидир. Лекин уни шукронасини қилмоқлик ва асраб - авайламоқлик бандаларининг бурчидир. Биз отинойилар жамоаси фаолиятимиз давомида миллий ғояларимизни ва тинчлик аталмиш неъматнинг нечоғлик бебаҳо улуғ неъмат эканлигини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросининг қалбига , онггу-шуурига сингдиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.Чунки Аллоҳ неъматларига шукр қилмоқлик неъматлар бардавомлигининг кафолатидир.
Навбаҳор тумани бош отинойиси : С. Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш