Одамларга ташаккур айтмаган киши

6-03-2019, 08:43 admin Мақолалар 1 189

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади”, дедилар”.
Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади.
Шунинг учун бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади.
Маълум ва машҳурки, шукр билан неъмат зиёда ва бардавом бўлади. Агар яхшилик қилганига ташаккур айтилмаса, у ҳам иккинчи бор яхшилик қилишга қўл урмай қўяди. Унга ҳалиги одам яхшилик қилишни тўхтатади. Шу билан бирга, яхшилик қилган ҳам зарар тортади. Чунки у бир одамга яхшилик қилиб, савоб олишдан маҳрум бўлади.
Ўзига ўхшаган одамга унинг яхшилиги учун ташаккур айтмаган одамнинг Аллоҳ таолога шукр қилиши ҳам қийин бўлади.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллас шундай дедилар:
“Аллоҳ таоло нафсга:”Чиқ”, дейди. Нафс: ”Йўқ, чиқмайман. Чиқсам ҳам, ёқтирмаган ҳолда чиқаман”,дейди”.
Бунинг маъноси шуки, жон ўз эгасида турган пайтда, унинг эҳтиромини қилиб турган пайтда чиққиси келмас экан. Яъни жон чиқардагидек, яхшилик қилганга миннатдорчилик билдириб, ташаккур айтиб юрадиган одамлардан чиққиси келмас экан. Аллоҳ таолога “Чиқмайман, чиқсам ҳам ўзимга ёқмаган, хоҳламаган ҳолда чиқаман”, дер экан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Одоблар хазинаси"1-китобидан
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш