Аёлларда мафкуравий
иммунитет қандай тарзда шакллантирилади.
Аввалом бор аёллардаги ишонувчанлик, ҳар бир нарсага қизиқишлари асосида келиб чиқади. Ишонувчанликдан фойдаланиб ишончга киришнинг энг осон йўли эса аёлларни ҳайратлантирувчи мисолларни келтириш асосида бўлади. Ана шундай вақтларда ҳар бир аёлга янги эшитган маълумотларни бир марта эмас, икки уч манба асосида текшириб кўриш тавсия этилади. Бу албатта хох эшитиш, хох ёзма хабар бўлсин. Аёлларда ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг дастлабки босқичи эшитган нарсаларга кўр-кўрона ишониб кетишликдан аввал уни ишончли манбалар ёрдамида текшириб кўришга одатлантириш керак. Баъзан диний билими етарли бўлмаган аёл-қизларимиз ёт ғоя тарғиботчиларнинг тўрига осонгина илинадилар, натижада ўзларининг хатти-харакат ва фаолиятларини тўғри деб хисоблаб билганларига эргашишади. Бошқаларнинг фаолиятини, фикрини таҳлил ҳам қилмасдан қоралайверишга уринишади. Ўзлари англамаган ҳолда тажовузкор, мутаассибга айланадилар. Одамзот фарзанди шахсининг шаклланиши, уйин, таълим, меҳнат, спорт ва шу каби фаолиятларнинг турларида амалга ошади. Фаоллик туфайли фаолиятни амалга ошириш жараёни юзага келади. Хулқ-атвор, истак, ижтимоий талаблар қондирила бошлайди. Барча ахборотларни ўзлаштирилиши натижасида шахс таркиб топади. Аёлларнинг фаолиятини кузатиш орқали улардаги ўзгаришларни бахолаш асосида турли усуллар орқали иммунитетни шакллантириш мумкин. Ана шундай аёллар билан алохида илмий асосланган суҳбатлар ташкил этиб, уларда ёт ғояларга нисбатан иммунитет шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, бу пайтда мутаассибликка учраган хотин-қизларнинг юришида, туришида, ҳатти-харакатида, нутқ фаолиятигача маълум бир ўзгаришлар кўзга ташлана боради. Аёл шахси нихоятда содда, жуда нозик, табиатан мехрибон хилқатдир. Худди ана шу хислатларидан фойдаланадиган унсурлар ҳам ёнгинамизда эканлигини унутмайлик. Шу нуқтаи назардан аёл-қизларнинг атрофдагиларга бефарқ бўлмасликларини ўқтириш керак бўлади.
Мутаассиб шахс саёз фикрлаши, осон ишонувчанлиги билан ажралиб туради. Бунда аёлнинг мунтазам равишда руҳий инқирозда юриши, оилада носоғлом муҳит, бирор бир руҳий нуқсонлар, ҳаёти фаолиятидаги омадсизликлар, моддий ва маънавий камчиликлар шахснинг мутаассиб бўлиб шаклланишига омил бўлиб хисобланади. Улар ўз ғояларини амалга оширишда кучли тайёргарлик кўрадилар. Шу сабабдан уларнинг хатти-харакатларини, онгсиз холатда бажарган деб ҳам баҳолаб бўлмайди. Демак, мураббий, тарбиячи, педагог, ҳамкасблар, ота-оналар билан ҳамкорликда мутаассибликка қадам ташлаётган аёл-қизларимиз, ёшларимизни хатти-харакатидан ўз вақтида огоҳ бўлиб биргаликда хамжиҳатликда иш олиб борсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Зеро тинчликка рахна солиш жамият равнақи, халқ фаравонлигига зиён етказиш, фитна қўзғатиш, тоифаларга бўлиниб ўзаро низолашиш ислом динига ёт холатлардан хисобланади. Қуръони каримда “Аллоҳ фасод (бузғунчилик)ни ёқтирмайди”. (Бақара сураси 205-оят) ва яна Қуръони карим (Нисо сураси 29-ояти)да “Ўзларингизни улдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шавқатлидир”-деб мархамат қилинади. Бу борада ҳар биримиз ижтимоий фаоллигимизни кучайтиришимиз, “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясини қўллаб-қувватласак, амал қилсак, кўзланган мақсадга эришишимиз осон бўлади.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова