Ёшларни экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш.

30-03-2021, 15:50 admin Мақолалар 489

Ёшларни экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш.

. Ватандошимиз буюк мухандис имом Ал Бухорий “Нажот фақат илмдандир”- деганлар. Чунки билимсизлик жаҳолатга, жаҳолат эса такаббурлик, муътелик ва бузғунчиликдан келиб чиқади. Расулуллоҳу солаллоҳу алайҳи васаллам “Кимки динни илмсиз даъво қилса, ўзи ҳам ўзгани ҳам адаштиради”- деб марҳамат қилдилар. Айни вақтда ёшларимиз турли мафкуравий тазйиқ ва таъсирларнинг бош объектига айланиб бормоқда. Улар ҳали етарли тажрибага эга эмасликлари, ташқи таъсирга тез берилувчан эканликлари учун ана шундай ахволга тушиб қолмоқдалар. Ёшларни турли оқимларга кириб кетишликларига яна бир сабаб, билим етишмаслиги, ишонувчанлик, бирданига бойлик, давлат, шухратга эга бўлиш, ҳис туйғусига берилишликдадир. Сиёсий арбобларимиздан бири “Сен менга ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг, мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишини айтиб бераман”-деган. Ёшлар маънавиятига тажовуз солаётган таҳдидлар қаторига динни ниқоб қилиб, диний қадриятларимизни оёқ ости қилишга уринаётган экстремистик ва миссионерлик харакатларнинг фаолияти жиддий ташвиш уйғотмоқда ва диндан сиёсий мақсадларда фойдаланилмоқда. Давлатимиз келажаги бўлган ёшларга жуда катта эътибор қаратилган. Уларни соғлом ва маънавий ривожланган ахлоқий етук, жисмонан бақувват авлод бўлиб тарбия топишлари учун барча шарт –шароитлар муҳайё этилган. Ислом дини ота-боболаримиз учун сабр тоқат, яхшиликларга бошловчи, оғир синовларга бардошли, ёруғ кунларга интилиб яшайдиган дин бўлиб, ҳам ахлоқ, ҳам имон бўлиб келган. Юртимизда бегуноҳ кишиларни қонини тўкиш, обод жойларни вайрон қилиш, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келтириб чиқарадиганларга қарши илм-маърифат билан қатъий кураш олиб бормоқда. Минг афсуски, диний саводи паст кишилар ўзини динининг жонкуяри қилиб кўрсатмоқда. Баъзи содда ва ғўр ёшларимиз ҳокимиятни эгаллаш ва турли ғаразли мақсадларда бўлган турли оқим вакилларига алданиб қолмоқдалар. Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз мурожаатларида: “Агар фарзандларимизга тўғри тарбия бермасак ҳар куни, ҳар дақиқа унинг юриш туришидан, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”- дедилар. Аслида фарзандларимизни ўткир фаол уддабурон, ватанпарвар, миллатпарвар, тадбиркор, садоқатли қилиб тарбиялашда ота-оналарини ҳам хиссалари катта бўлади. Демак, ҳар бир инсон ўз ишини сидқидилдан бажариши, ён атрофда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаслиги, ватан тинчлиги йўлида сергак, огоҳ бўлиши ёшларимиз онгини жаҳолатдан, ёт ғоялардан асраш, аждодларимизга армон бўлиб қолган, мустақиллик, тинчлик, осойишталикни кўз қорачиғимиздек асраб авайлаш ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.



ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш