“Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асраш”
Хозирги вақтда ҳаётимизни интернет тармоқларисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса сўнгги уч йил ичида глобал тармоқлардан фойдаланиш ўн баробарга ошиб кетди. Интернет тармоқлари орқали ёшларни онгини, ҳиссиётини, хулқ атворини бошқариш осон бўлиб қолди. Интернет тармоқларининг бу борада ҳам салбий, ҳам ижобий томонлари мавжуд. Айниқса экстремистик террорчи уюшмалар ўз ғоясини тарғиб қилишда интернет тармоқларидан кенг фойдаланмоқда. Улар “фейсбук, телеграмм, однокласник, контакт, ватсаб” тармоқлари орқали хабар, смс, фото суръат, стикер, расм, видеороликлар орқали фаолиятини йўлга қўяди. Бундай интернет тармоқлари орқали бузғунчи фатволарни келиши жамиятда муаммоли, зиддиятли вазиятларни келтириб чиқаради. Албатта, ёшларимиз катта куч, уларнинг онгига нимани сингдирса, ўша нарса тошга ўйилган нақш каби муҳрланади. Шунинг учун радикал (кескин чора кўрувчи) гуруҳлар, оқимлар ёшларни осонроқ тузоғига илинтиради. Сир эмаски, хозирги вақтда ҳар бир ёшнинг қўлида уяли алоқа телефони мавжуд бўлиб, бу омиллар ҳар хил низоли ахборотларни кенг тарқалишини осонлаштиради. Бу эса илм маърифатдан йироқ, диний илмга эга бўлмаган ёшларга интернет ижтимоий тармоқлар орқали “жиход, такфир, шаҳид, хижрат” тушунчаларини нотўғри тушунтириб бунинг орқасидан, уларни ўз ватани, ота-онаси ва оиласини тарк этишига сабаб бўлади. Бугун ахборот истеъмол қилинадиган махсулотга айланган экан, ҳар бир инсон истеъмол қиладиган махсулотига эътибор қаратмоғи лозим. Ахборотни қабул қилиб олувчи ҳар бир инсон келаётган маълумотларни ким узатди?, нима узатди?, қандай мақсадда?-деган саволларни ўзига беришлиги жоиз. Ёшларда бу жиҳат шунақа ривожланган бўлиши керакки, улар вертуал оламдан келаётган ҳар бир маълумотни англай олиши зарур. Агарда ёшларда ахборот истеъмол маданияти шаклланган бўлса, улар салбий таъсирларга тушиб қолишмайди. Шариатда бирор бир хабар эшитганда уни текшириб кўришга изн берилади. Қуръони карим Хужурот сураси 6-оятида “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (хақиқий ахволини) билмаган холингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб (кейин) пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!”-дейилади. Демак банда кўрган ва эшитган нарсаси тўғрисида Аллоҳ олдида сўралади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Хабарни текшириш Аллоҳдан, шошқолоқлик қилиш шайтондандир”-деб мархамат қилганлар. Демак бундан кўриниб турибдики, ҳар бир маълумотни эшитиб, текшириш, асоссиз ёки асосли эканлигини аниқламасдан туриб унга эргашмаслик табал этилади. Ёшларни бунёдкорлик руҳида тарбиялаш, беғубор қалбини хайру-саховат, меҳр оқибат, соф покиза туйғулар билан тўлдириш, эзгу мақсадларга сафарбар этиш, бузғунчи, зўравон, бағритош, қаҳриқаттиқ қилиб тарбиялашни олдини олишга ҳар биримиз алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим. Зеро Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Киши фарзандининг тарбияси билан ярим кун, ярим соат шуғулланиши, садақа беришидан яхшироқдир”- деб мархамат қиладилар. Ёшларни ахборот тахдидларига доимо сергак бўлиш, огоҳ, хушёр бўлиш, шубҳали ахборотларни қабул қилмаслик, ноқонуний диний адабиётлардан фойдаланмаслик, интренет тармоқларида экстремизм ва терроризмни тарғиб қиладиган сайтларга кирмаслик қаттиқ талаб этилади.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова