Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асраш.

19-05-2021, 09:49 admin Мақолалар 674

Ёшларни интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларидан асраш.

Интернет фан-техника тараққиёти натижаси, маданият эволюциясининг ҳосиласи бўлиб, ҳозирги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Интернет тизими ривожланиб, ундан фойдаланувчилар сони тобора ортмоқда.Бугунги кунга келиб, интернет тармоғида маънавий-ахлоқий тубанликни тарғиб этувчи саҳифаларнинг сони бир неча юз миллионни ташкил этмоқда. Ачинарлиси, турли экстремистик ва террорчи уюшмалар ўз ғояларини тарғиб қилишда интернетни энг самарали восита сифатида қўлламоқда.Улар интернет орқали турли тилларда тарғибот олиб бориб, пухта ишланган стратегия асосида виртуал жамоалар тузмоқдалар, бунда улар ёшлардан фойдаланмоқда. Чунки, дунё аҳолисининг асосий қисми ёшлардан иборат.Яна ёшлар катта куч ҳисобланиб, уларнинг энди шакилланиб келаётган онгига нима сингдирса, шуни қабул қилишади. Буни билган радикал оқимлар айнан ёшларни тузоғига илинтиришмоқда.Улар ижтимоий тармоқлар орқали "жиҳод", " шаҳидлик", "ҳижрат" тушунчаларини нотўғри талқин қилиб, ёшларни ўз Ватанларини тарк этишга ундамоқда. Ёшларнинг эса, ахборот воситалари орқали тарқатилаётган миллий ва диний қадриятларимизга зид хабарлар, асоссиз ахборотларга ишониб, мулоҳаза ҳам қилмасдан кўр-кўрона қабул қилаётгани, кескин оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Дарҳақиқат, ислом дини кўрсатмаларида ҳам нақл қилинган бирор хабарга ишонишдан аввал уни текшириб, аниқлаб олиш талаб этилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)дан ривоят қилинган бир неча ҳадисларда, шундай дейилади:"Хабарни текшириш Аллоҳдан, (унда) шошқалоқлик қилиш шайтондандир",-- деганлар.
Шундай экан, дунёнинг турли ҳудудларида рўй бераётган зиддиятли тўқнашувлар, ижтимоий-сиёсий жараёнларга теран қараш ҳиссини ошириб, ёш авлодни, муқаддас оиламизни дин ниқоби остидаги ёт ғоялар таъсиридан асраб, керак бўлса бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз лозим.

Конимех тумани отинойиси: Бобоназарова Лобархон.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш