МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

2-04-2020, 16:55 admin Мақолалар 720

Бугун масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, замон тили билан айтганда ҳамма нарса “глобаллашаётган” бир даврда яшамоқдамиз. Ўзи чуқур жарликдан чиқишга йўл тополмай боши қотган мустамлакачилар, бугун демократия ниқоби остида ёшлар онгини заҳарлаш, минг йиллик синовларга дош берган халқимизни ҳақ йўлдан тойдириш, уларни жаҳолат, бузғунчилик, нодонликка бошлаш билан бор ҳунарини ишга соляпти.
Жамиятнинг тинчлигига ва хафсизлигига раҳна соладиган барча хатти-ҳаракатлар, маънавий, мафкуравий таҳдидлар, қўпорувчиликлар, бузгунчиликлар, уларнинг барчаси фасод ишлар саналади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 205 оятида “Аллоҳ эса, бузғунчилик (фасод) ни севмайди” –деб марҳамат қилади
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш—юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги маърузасида: “Мамлакатимизда ёшларнинг маънавий қиёфасини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Ёшлар жамиятда содир бўладиган ҳар қандай воқеликларга ўзгача, руҳий ҳис кечинмалар доирасида муносабат билдирадилар. Қийинчиликлар вужудга келганда эса эҳтиросларга бериладилар. Шунинг учун бизнинг олдимизда турган муҳим масала — ёшларни тўғри йўлга бошлашдир”- деб қайд этилган.
Инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин.
Глобаллашувнинг салбий томони сифатида маънавий-мафкуравий тажовузлар кучайиб “оммавий маданият” ниқоби остида беҳаёлик, ваҳшийликни тарғиб қилиш, одамлар айниқса, ёшлар онги ва қалбига ҳукмрон бўлишга интилиш, маданиятларнинг бирхиллашуви ҳамда оқибатда миллийлик ва қадриятларга путур етказишда намоён бўлади.
Тадқиқотларга кўра, интернетдан олинадиган маълумотларнинг 10 фоизи ҳақиқат, қолган 90 фоизи маънавий, мафкуравий тахдидларга хизмат қилар экан. Бу эса, айниқса ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлашни доимо тақозо этади. Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазъйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин, аммо мафкуравий тазъйиқнинг таъсири, оқибатларини тезда илғаб олиш ниҳоятда қийин. Албатта ёшларимизни юксак маънавиятли қилиб тарбиялай олсакгина олдимизга қўйган мақсадларимизга эриша оламиз. Айнан бу орқали юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади. Шунинг учун ҳам ёшларни маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялаш, давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилинганлиги бежис эмас. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни турли маънавий ва мафкуравий таҳдидлардан, зарарли иллатлардан ҳимоялаш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқца. Бунинг учун эса, ёшларни мафкуравий жиҳатдан онгини бойитиб бориш, таҳдидлар ва тазйиқлар хавф туғдирмасидан аввал огоҳлик, дахлдорлик туйғуларини қалбларимизда мужассам этиб боришимиз лозим.

М.Қаландаров Ҳазорасп тумани “Саид БоғдоД” жоме масжиди имом- хатиби
Манба:Zamaxshariy.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш