Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш
Аллоҳ таолога беадад ҳамду – саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.
Бизга маълумки, шифокорларда «касални даволагандан кўра, олдини олмоқ осон», деган нақл бор. Шунинг учун ҳам улар доимо беморларга ташхис қўйганларида «касални ўтказиб юборибсиз, шуни олдинроқ келиб текширтирсангиз ва биринчи аломатлари сезилгандаёқ олдини олсангиз бўлар эди, мана энди буни даволаш узоқ муддатга чўзилади ва қийинлашади», деб айтади. Ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай иллат хоҳ у жисмоний ёки маънавий бўлсин ўз вақтида олди олиниб, унга қарши курашилса, керакли натижага эришиш осон бўлади. Шунинг учун ҳам тиббиёт ходимлари, мутахассислари томонидан «эмлаш» деган даволаш услубларидан бири, яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, бирор гўдак ёки катта кишиларни ҳам касалланиш хавфи бўлганда уни олдини олиш учун мазкур касалликка қарши курашувчи иммунитетни ҳосил қиладиган дори юборилади ва бу услуб бутун дунё бўйича касалликни олдини олиш борасида энг яхши ва самарали услубдир. Эътибор берадиган бўлсак бу услуб кўпроқ янги туғилган чақалоқлар ёки мактаб ёшига етмаган болаларга нисбатан қўлланилади. Сабаби улар нозик ва ҳар қандай иллатлардан пок ва мусаффо хилқатдирлар. Ҳар қандай иллат эса одатда нозик ва пок нарсаларга тез таъсир қилади.
Мана шу борада халқимизнинг аксарияти, барча алоқа воситалари, хоссатан интернет йўналиши бўйича тарқатилаётган бузғунчи ёт ғоялар ва мафкураларга нисбатан нозик ва пок хилқатдирлар. Чунки халқимизнинг ёшларида мазкур иллатларга қарши курашиш қуввати умуман йўқ ёки ўта оз бўлиши мумкин. Бунинг учун эса юқорида айтиб ўтилганидек ёшларнинг онгида мазкур иллатларга қарши курашиш иммунитетини ҳосил қилиш учун уларни омматан эмлаш керак. Воқеликда эса мана шу эмлашдан юз ўгирилиб, «ёшларнинг онги ҳали шаклланмаган, ўзлари оқ билан қорани ажратадиган бўлиб, ҳаёт йўлини танлаш ёшига етганида ўзи ажратиб олаверади, ҳозир эса уларни ҳар хил ғоялар ва мафкуралар билан чалғитмаслик керак» деб керакли фурсат қўлдан бой берилмоқда. Албатта, ҳозирги кунда бонг уриб халқимизни огоҳлантирилаётган ёт ғоялардан бири диний экстремистик ғояларни тарқатаётган турли-туман фирқаларнинг ғояларидир.
Бунга қарши курашишни эса бир қанча йўллари бор, улардан:
Биринчи ва энг муҳими, ҳозирги кунда эътибор берилмаётгани ёшларнинг онгида ўзларининг дини, эътиқодига бўлган маълумотларни тўғри, соф ва режали асосда жойлаштириш керак. Бунинг учун эса ёшларни шифокорлар томонидан омматан эмлаш йўлга қўйилганидек, диний мутахассислар томонидан ёшларни соф Ислом ақийда ва тушунчалари билан эмлаш керак. Бу маънавий эмлашни эса барча мажбурий таълим муассасаларида қўллаш энг самарали услубдир. Акс ҳолда кеч бўлади. Касаллик ривожланиб, катта жароҳатларни, балки қурбонларни келтириб чиқарадиган даражага борганидан кейин унга ҳар хил чора ва муолажаларни қўллашнинг фойдаси бўлмай қолади. Мазкур ҳақиқатни бир эмас, бир неча мамлакатларнинг аҳолисини ичида бўлаётган ҳодисалардан ҳам билиб олсак бўлади.
Иккинчи: ҳозирги кунда ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, ўз-ўзидан уни мутлақо ман этиб, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйишга имконият йўқ. Шунинг учун ҳам ёшларни онгида уларга ижобий таъсир қила оладиган услуб билан интернетдан фойдаланиш қонун-қоидалари ва биринчи ўринда динимиз белгилаб берган одоблар билан таништириш керак ва бу борада таништирувчиларни ўзлари ибрат бўла олар даражада бўлишлари мақсадга мувофиқдир.
Учинчи: Ёшларнинг онгида ҳар хил кўнгилочар ўйинлар ёки бўш вақтларни зерикмаслик учун ҳар хил бекорчи машғулотлар билан зое қилишни ўргатадиган ҳар қандай ташвиқот ва тарғибот услубларига қарши курашиш керак.
Тўртинчи: ёшларни мазкур иллатлардан огоҳлантириб, қайтариш билан биргаликда уларни кўнгилларини эгаллай оладиган, ҳар тарафлама фойдали ва самаралироқ бўлган ғоялар билан таъминлаш керак.
Бешинчи: Интернет сайтларида ёшларни зериктирмайдиган, балки улар учун янгилик ва кашфиёт сифатида қабул қилинадиган даражадаги ижобий, ахлоқий, диний маълумотларни кўплаб тарқатиш керак (бунда савоб нимаю гуноҳ нима ва бу иккаласига нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак ва уларни амалга ошираётганларга Аллоҳ таоло тарафидан қандай муомала қилинади). Ёшларнинг қалбида эса ҳар қандай нарсани билиб, ҳар қандай махфий нарсани кўриб ва кузатиб турувчи Аллоҳ таолонинг борлиги ва Ягоналиги тўғрисидаги эътиқодни шакллантириш керак.
Олтинчи: Ёшлар нима учун ёт ғояларни тарқатаётган интернет сайтларидан кўплаб фойдаланадию керакли ғояларни тарқатаётган интернет сайтларидан деярли умуман фойдаланмайди. Буни ҳам таҳлил қилиб, ўз ўрнида муолажа қилиш керак. Бунинг асосий сабабларидан бири эса, ёт ғояларни тарқатаётган сайтлар бир неча ўн минглаб бўлса, миллий қадриятлар, диний ва ахлоқий маълумотларни тўғри ҳолда тарқатаётган сайтлар бармоқ билан санарли даражада озлигидир. Қолаверса, ёт ғояларни тарқатаётганлар учун ҳеч қандай чеклов ва ҳар хил тўсиқлар умуман йўқ. Лекин уларга қарши иммунитетни ҳосил қиладиган маълумотларни тарқатадиганлар учун эса албатта ҳар хил чеклов ва тўсиқлар бор. Баъзида мана шу чеклов ва тўсиқлар тақдим қилинаётган маълумотларни сохталаштириб, унинг ижобий таъсирчанлигини йўқотади. Натижада у маълумотни ўрганаётганлар бир икки марта кириб ўқиганларидан кейин ўзларида зерикишни ҳис қилади, натижада “қармоқ” сифатида тақдим қилинган ёт ғояларнинг ўлжасига айланади. Сўзимиз исботи учун баъзи бир маълумотларни тақдим этамиз. Масалан: жамиятимиз равнақи ва ёшларимизнинг тарбияси учун ҳеч қандай манфаати бўлмайдиган сайтлар борки бир кунда бир неча минглаб ёшлар айнан шу сайтларга киради ва ўзларига қандайдир бефойда маълумотларни олади. Биз бу ўринда хориждан туриб ёт ғояларни ва ҳар хил кўнгилочар ўйинлар, бузғунчилик ва фаҳшни тарғиб қиладиган сайтларни келтирмадик. Чунки уларнинг сон-саноғи йўқдир.
Ва шундай расмий сайтлар ҳам борки (баъзиларнинг шахсиятига тегиб кетмаслиги учун уларнинг номларини зикр қилмаймиз) уларга бармоқ билан санарли даражада одамлар киради, ҳаттоки ўша соҳанинг мутахассислари мажбур бўлганлигидан фойдаланадиган сайтлар ҳам бор. Ёки миллийлик, маънавият ва баъзи бир диний маълумотларни тарқатадиган сайтлар ҳам борки, улардан фойдаланаётганлар ҳам ўта озчиликни ташкил этади. Бунинг сабаби эса ҳаммага маълум.
Еттинчи: Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш учун сафарбар қилинган мутахассислар холис, ҳақиқий ватанпарвар, миллатпарвар ва шу билан бирга ўзи тарғиб қилаётган миллийлик ва маънавият талабларига ҳақиқатан амал қилиб, жонли ўрнак бўла оладиган бўлиши керак.
Саккизинчи: Бу борада ҳар тарафлама халқнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган, уларнинг ишончини қозонган, доимо ўзининг шахсий манфаатларидан кўра юрт ва халқининг манфаатларини юқори кўра оладиган даражадаги намунали мутахассислар иш олиб боришлари керак. Буни белгилаш учун эса ҳар хил илмий унвонларининг кўплиги эмас, балки унинг етказаётган маълумотларига кўпчиликнинг қулоқ солиб, унга амал қилаётганига назар солиш керак.
Мирзаева Фазила
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги