“ Сохта оқим - сохта иддао”

6-05-2021, 12:02 admin Мақолалар 427

“ Сохта оқим - сохта иддао”
Аллоҳ таолога ҳамду сано, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг оиласига салавоту саломлар бўлсин.
Бутун инсониятнинг орзу-истаги тинчликдир. Тинчлик бор жойда хотиржамлик ва осуда ҳаёт бўлади. У одам болаларининг истаги, инсониятнинг энг олий мақсадларидандир.
Ҳозирги кунда мусулмон оламида содир бўлаётган бузғунчиликлардан хабардор инсоннинг афсус чекиб, юрак-бағри ўртанади. Мусулмонларни ғам-ғуссага тўлдираётган ходисалардан ҳасратга тўлади.
Динимиз тинчлик дини экани, бировга ёмонлик қилиш мумкин эмаслиги, мусулмон шахс ким бўлишидан қатъий назар, бир-бирига дўст ва биродар экани барчамизга кундек равшан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг яхшилари мен билан яшаганлар, сўнг улардан кейингилар”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан ўн уч аср ўтгач пайдо бўлган сохта салафийлар оқими тарафдорлари исломнинг дастлабки уч асридан кейин яшаган мусулмонлар исломни нотўғри тушунган деган фикрни илгари суришмоқда. Юқоридаги ҳадисдаги давр саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даври деб ҳам юритилади. Ўзларини “салафийлар” деб атаётган қўштирноқ ичидаги оқимлар ҳам буни яхши билади. Бу бузғунчи оқимлар исломнинг дастлабки уч асрида чиқарилган ҳукмлардан бошқасини бидъат дейишади, лекин ўзлари бунинг тескарисини қилишади. Улар ибн Таймийя ва ибн Қайюм каби раҳнамоларидан бошқасининг сўзини тан олишмайди. Ва тўрт мужтаҳид имомларга эргашганларни эса қоралашади. Аслида эса улар эргашаётган қўштирноқ ичидаги “мужтаҳид”лар солиҳ салафлар қаторига кирмайди. Чунки ибн Таймийя ҳам, ибн Қайюм ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан деярли олти юз йил кейин яшаб ўтгани кўпчилигимизга аён. Орадан шунча асрлар ўтган бўлишига қарамай, улар бу икки шахснинг таълимотини жуда катта эътибор билан ўрганиб, маҳкам амал қилишмоқда. Улар бу йўллари билан “бидъат”лардан воз кечиш, барча ҳукмларни фақатгина Қуръон ва Суннатдан олишга ва “пок” шариатга қайтиш деб билишади. Албатта, хукмлар Қуръон ва Суннатдан олиниши ҳаммага маълум. Лекин гап ушбу икки манбадан ҳукмни қандай равишда, қайси усуллар билан чиқаришдадир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ва Суннатга эргашишни буюрганлар. Қуръон ва Суннатдаги ҳукмлар ҳадислар орқали англанади. Улардан олинадиган шаръий ҳукмларни эса мужтаҳидлар тушунтириб берадилар. Сохта “салафийлар” эса бизга Суннатни тушунтириб берган уламоларни адашган деб эълон қилиб, суннатга эргашиш имкониятини йўққа чиқаришмоқда. Уларнинг иддаосига кўра, Аҳли сунна вал жамоадаги ақидавий йўналиш асосчилари бўлмиш имом Ашъарий ҳамда имом Мотуридий – Аҳли суннадан чиқиб, адашган эмишлар. Барчамизга маълумки, ҳадис тўпламларини шарҳ қилган деярли барча олимлар эътиқодда Мотуридий ва Ашъарий бўлганлар.
Бундай бузғунчи оқимларнинг фаолияти минглаб бегуноҳ инсонларни ҳаётини захарламоқда. Сохта салафийлар мусулмонлар ичида ихтилофлар чиқармоқда. Жумладан,
Миллий урф-одат, ватанпарварлик, миллий ғурур каби қадриятларни бидъат ҳисоблаш, мазҳабларни, яъни, ҳанафийлик мазҳабига эргашишни инкор қилиш;
Шариат талабларига тўлиқ амал қилмайдига фуқароларни куфрда айблаш, уларни кофир ёки фосиқ деб эълон қилиш, намоз ўқимайдиган яқин қариндошлари билан буткул алоқа қилмаслик;
Туғилган кун, шу жумладан Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунларини шаръий нишонлашни (мавлид) ҳаром амал деб эълон қилиш;
Қабристонлар, зиёратгоҳларга боришни, ҳаттоки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни бидъат деб ҳисоблаш. Шунга ўхшаш кўплаб масалаларда ихтилоф чиқариб келишмоқда.Аслида ислом дини фитна эмас, тинчлик , муроса-мадора, Аллоҳ ва раҳбарларга итоат динидир. Биз бугун уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисини келтириб ўтамиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида: “Ким динни илмсиз ўрганса, ўзи ҳам адашади бировларни ҳам адаштиради “, деган бу ҳадислари улар учун айни муддаодир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир инсонни кофир деб чақирса ёки Аллоҳнинг душмани деса, айтганидек бўлмаса, айтган сўзлари ўзига қайтади”. Аллоҳ таоло адашган бандаларини Ўзининг тўғри йўлига бошласин ва мусулмонларнинг бошига тушган барча ташвишларни аритсин!
Зарафшон шахри Бош отинойиси: Лутфия Мутахарова.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш