Сохта салафийлик
Ҳозирги кунда муқаддас динимиз ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир.
Бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мос дин эканлигини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
Исломда “салаф” (арабча – “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар”) деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобалар, тобеъинлар ва табъа тобеъинларни “салафи солиҳлар”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш нотўғридир.
Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини гўёки “илк ислом даври ҳолатига қайтариш”ни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Ибн Таймия гўёки, асрлар давомида исломга турли бидъатлар кириб қолганини иддао қилиб, жамият ва мусулмонларнинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Уларнинг бу хатокор қарашларига аҳли сунна вал жамоа уламолари муносиб раддиялар билдирганлар.
- тавассул (восита орқали Аллоҳга мурожаат қилиш)ни куфр, деб ҳисоблаш,
- ўзларига эргашмаганларни “кофир” деб эълон қиладилар.
Уларнинг фаолияти натижасида “Пайғамбаримиз шафоатидан ҳеч қандай фойда йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, саловотлар баён қилинган китоблар ёқиб юборилди, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинди.
Уларнинг адашган йўлда эканликларини билиш ҳар бир ақлли инсонга қийин эмас. Биз эса айнан мавзумизга доир жиҳатига тўхталамиз.
Хўш улар ўзларига эргашмаганларни кофир деяптиларми? Унда ким мусулмон. Уларга ким ҳуқуқ берди, чин мусулмонларни кофир дейишга. Улар кофир деяётган инсонлар “Роббим Аллоҳ, диним ислом” дейишаётган бўлса, уларга куфр нисбатини бериш мутлақо мумкин эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир инсонни кофир деб чақирса ёки Аллоҳнинг душмани деса, айтганидек бўлмаса, айтган сўзлари ўзига қайтади”.
Сохта салафийлар эса, ҳеч қандай шаръий сабабсиз, бир-икки киши эмас бир неча кишиларни кофирга чиқармоқдалар. Ваҳолангки, бесабаб эмас, балки гуноҳ қилган кишининг гуноҳи учун ҳам кофирга чиқарилмайди. Машҳур ватандошимиз Нажмуддин Умар Насафий ҳазратлари мазкур масала тўғрисида қуйидагиларни айтадилар:
“Катта гуноҳлар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришни кечирмайди. Ундан бошқа катта ва кичик гуноҳларни эса ўзи ҳоҳлаган кимсадан кечиради. Кичик гуноҳга жазо бериши ҳам, агар ҳалол ҳисобламаган бўлса катта гуноҳни авф қилиши ҳам мумкин. Ҳалол санаш куфрдир. Пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг катта гуноҳ аҳллари тўғрисидаги шафоатлари кўплаб хабарлар билан собитдир. Гуноҳи кабира содир этган мўъминлар дўзахда абадий қолдирилмайди”.
Уларнинг яна бир қарашлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда саҳобалар ва азиз авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилишни куфр деб ҳисоблайдилар.
Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга насиҳатларида қуйидагиларни айтганлар:
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, барча амаллар ниятга қараб эътибор қилинади. Ҳар бир киши ўз ниятига етгусидир,....Бас, нимани ният қилса, ўшани эътиборга олинади”.
Ният қилиш луғатда “қасд қилиш ва ирода” маъноларини англатади.
Демак, қабр зиёрат қилаётганларнинг ниятига эътибор қилинади. Агар зиёратчининг нияти ўтганларни хотирлаш, уларга савоб йўллаш қолаверса, ўлимни эслаш, ундан ибратланиш бўлса, бу жуда савобли иш бўлади.
Сохта салафийларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналарини кофирликда айблашларида ҳам яққол кўринади.
Шунингдек, сохта салафийларнинг иддаоларига кўра, милодий йил ҳисобини ишлатиш, бошқа дин вакилларининг байрам, маданий тадбирларида иштирок этиш ва табриклаш, кийган кийимларини (жумладан, костюм, пальто, галстук тақиш, шим ва кўйлаклар) кийиш ҳам имонсизлик ҳисобланади. Бу мутаассибона қарашлар жамиятда айирмачилик кайфиятини келтириб чиқариши билан ҳар хил низоларни пайдо бўлишига сабаб бўлади, бу нарса муқаддас динимизда тарғиб этилган бағрикенглик тушунчасига ҳам зид келади.
Азизлар ҳар бир ялтираган нарса олтин бўлмагани каби, ҳар бир динни даъво қилувчи тўғри фикрда бўлавермайди, шундай экан ғараз ниятли оқимларнинг “ялтироқ” тузоқларидан огоҳ бўлайлик, муқаддас динимизнинг соф эътиқодини мустаҳкам сақлаб, келажак авлодга софлигича етказайлик.
Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди имом хатиби Бектош Ҳакимов