Сохта салафийлар кимлар?

11-03-2021, 16:55 admin Мақолалар 879

Сохта салафийлар кимлар?

Кейинги йилларда “Салафи солихларга эргашиш” – шиорини ниқоб қилиб олган мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар пайдо бўлди. Улар (сохта бидъатчилар) ҳам дейилади. Аслида салафийлар ким бўлишган, ”салафийлик” ибораси “салаф” сўзидан олинганг бўлиб ”аввал яшаб ўтганлар” деган маънони англатади яъни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам яшаган ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонлар учун бу ибора қўлланилмайди. Бироқ охирги пайтларда “биз салафийларнинг издошларимиз” деб даъво қиладиган сохта салафийлар пайдо бўлишди. Уларни қарашлари бўйича фиқҳни инкор этади, арзимаган нарса гуноҳларини важ қилиб мусулмонларни кофирга чиқарадилар. Сохта салафийлар хижрий сананинг дастлабки босқичи бўйича яшашни тарғиб қилади. Шиори “Салафи солиҳларга эргашиш” - бўлиб мусулмонларни илк ислом даврига қайтарувчи мутаассиб ғояларни илгари суради. Уларнинг фикрича салафи солихларни давридаги тузум бўлишни хохлайди, билакс ўша вақтларда бидъат хурофотлар авж олган давр эди. Улар қўйидагича даволарни қилишади,
Қуръон ва суннатга кўр-кўрона эргашади, Қуръон ва суннатдан далил келтирмайди, келтирадиган бўлса ҳам у бир ёқлама далил бўлади; Қуръон ва суннатда тақиқланмаган барча нарсага шариатда рухсат берилган деб хисоблайди;
Авлиё, шайхлар ва мазхаббошиларни Аллоҳ ва диндорлар орасидаги “ўртакаш”лар деб хисоблайди;
Қабрларни зиёрат қилишни харом амалларга чиқаради;
Майит дафн қилинаётганда ва ўтгандан сўнг қабристлонда Қуръон тиловат қилишни ман этади;
Эркакларни соқол қўйиш ва аёллар доимий тарзда ниқобда чирманиб юришларини фарз даражасига кўтаради;
Жиҳодни диннинг олтинчи рукни деб хисоблайди;
Такфир (кичик гунохларда ҳам куфрда айблаш) ва хижрат масалаларни илгари суради;
Диний бағрикенгликни ёқтирмайди, ғайридинлар билан муомалада бўлишни ёқламайди
Фиқхий мазхабларни инкор этади ва мазхабсизликни тарғиб қилади
Намоздан сўнг жамоа билан дуо қилиш, зикр, такбир айтишни инкор этади;
Ҳар бир янгиликни бидъатга йўяди;
Ўзларини “юқори табақа мусулмонлар”дан хисоблаб мазхабларга мансуб мусулмонларни паст табақали мусулмонлар деб ҳисоблайди;
Улар илк ислом давридаги яъни II-III асрдаги фатволарни хозирги кунда ҳам тадбиқ этилишини хохлайди. Уларнинг даъволари бўйича бир масалага бир ёқлама ёндашиш керак экан, бу амаллар бир қараганда осондек кўринади, лекин шариатда бир масала бўйича турлича хукм чиқарилади. Бу каби холатлар сахобийлар вақтида ҳам бўлган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам “Энг яхши давр - мен яшаган давр, сўнг ундан кейинги ва ундан кейинги даврлардир”-деб мархамат қилганлар. Сохта салафийлар (салафи солихлар)га эргашишни даво қилиб туриб аҳли сунна вал жамоа мазхаб имомларини тан олмасликлари, уларнинг (салафи солихлар)га тухмат қилаётганликларини билдиради. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламдан сўнг икки даврда турли тартиб қонун-қоидалар бўлган. Турли салафи солихларнинг ўзлари ҳам турли мазхабларда бўлиб ибодатларини ҳам турли йўсинда бажаришган ва шунинг юзасидан турли туман ҳулосалар беришган. Сохта салафийларнинг фикрича, салафи солиҳлар барча масалаларни ечимини бериб бўлишган, яъни улар II- мелодий, VII-аср фатволарини хозирги замонда тадбиқ қилишни хохлашади. Бу каби сохта даволар инсоният тараққиёти, мусулмон цивилизацияси эришган ютуқларни инкор этиш билан баробар, мазхабсизлик деганда динсизликка олиб борувчи йўл тушунилади. Мазхаббошиларимиз хаётдаги барча муаммоларни Қуръони карим, ҳадис, ижмога таяниб йўл тутишган ва бирор бир масалада савол қолдирмаганлар. Зеро салафийликни даъво қилаётган мутаассиблар Қуръони карим илоҳий мўжиза бўлиб унинг ҳукми фақат бир замон эмас, балки ҳамма замон учун ҳам Ҳақ китоб эканлигини унутмасинлар.




Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш