Сохта салафийлар ва мазҳабсизлик.

14-03-2021, 11:22 admin Мақолалар 652

Сохта салафийлар ва мазҳабсизлик.

" Салафийлик " тушунчаси араб тилидаги " Салаф " сўзидан олинган бўлиб , " аввал яшаб ўтганлар ", "аждодлар " маъноларини англатади.
Сўнгги вақтларда " салафийлик " мафкурасини байрок, қилиб олиб, " салаф солихларга эргашиш " шиори остида, ўзларини гуёки " салафларнинг издошларимиз " деб ҳисоблайдиган сохта салафийлар пайдо бўлди.
Сохта салафийлар ҳар қандай янгиликни бидъат деб ҳисоблайдилар .Улар фиқхий мазҳабларни инкор қилиб , арзимас баҳоналар билан мусулмонларни кофирга чиқарадилар.
Сохта салафийлар " жиҳод " ғоясининг мазмунини бузиб талқин қилиб , унга жангарилик тусини беради. Ҳатто, мусулмонларга қарши зўравонлик , босқинчилик , қўпорувчилик хатти -- ҳаракатларини асослаш , оқлаш учун " жиҳод " тушунчасидан фойдаланади.
Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар :
----- Қуръон ва суннада ёзилган қоидаларни сўзма -- сўз тушуниб бошқа манбаларни кўр -- кўрона ботилга чиқарадилар ;
----- урф -- одат ва миллий қадриятларни инкор этадилар ;
----- ҳар қандай янгиликни "бидъат" деб ҳисоблайдилар ;
----- Мазҳабсизликни тарғиб қиладилар .
Сохта салафийлар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғ'ояси -- ислом шариатини тўғ'ри тушунишга хавф солаётган хатарли ғ'оялардан биридир.
Сохта салафийлар илгари сураётган мазҳабсизлик ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини , ноёб манбаларни бекорга чиқариб , асрлар давомида мусулмонлар амал қилиб келган анъаналарни нотўғри деб, мусулмонларни бирлаштириб , жамлаб турган тўғ'ри йўлга путур етказади. Бу тарздаги мазҳабсизликка чақириқ мазҳаблар моҳиятини билмасликдан келиб чиқади. Гарчи, мазҳаб 4 та бўлса ҳам , мусулмон умматини жамлаб , бирлаштириб , ягона аҳли сунна ва жамоанинг йўналишлари сифатида эътибор қилинади.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладилар : " Аллох, умматимни бирор залолатга жамламас " .
Ҳозирги кунда ҳали ҳам юртдошларимиз орасида билиб -- билмай мазҳабсизлик ғояси таъ- 'сирида юрган кишиларнинг мавжудлиги , халқимиз азалдан амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабининг аҳамиятини, халқимизга, ёшларимизга тўғри тушунтириш зарурдир.


Конимех тумани отинойиси : Бобоназарова Лобархон


ЎМТ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш