Дунёда мамлакатлар, шаҳарлар кўп, лекин инсон учун туғилиб ўсган жойи – она Ватан ҳаммасидан ҳам азиз ва мўътабар. Халқимизда “Олдингдан оққан сувни қадри йўқ” деган мақол бор. Инсон ўз юртидан узоқлашар экан, Ватанни қадрини сеза бошлайди. Олисларга кетганимизда Ватан соғинчини ҳис қила бошлаймиз. Унинг соғинчи юракларни ўртайдиган даражадаги туйғу...
Ватанни моҳиятини фақат ундан узоқлашганда билиш эмас, балки бунинг учун инсоннинг қалби, виждони уйғоқ бўлмоқлиги лозим. Чунки Тумарис, Широқ, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби аждодларимизга кўп қудрат берган ҳам шу туйғудир.
Ватанни англаш учун ўзимизни она ҳалқимиз, ўтган аждодларимиз, ким бўлганлиги улар қандай мақсадлар йўлида курашиб яшаганини англаб етмоғимиз керак.
Дунёда кўп гуноҳлар кечирилиши мумкин, аммо ота-онага, ёру-дўстларга, Ватанга бўлган ҳиёнат кечирилмайди.
Макка мушриклари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни жонларига қасд қилмоқчи бўлишганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. Шунда кўзларига ёш олиб, Маккага қараб шундай дедилар: “(Эй Макка) сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганда асло сендан бошқа жойга макон тутмас эдим” (Имом Термизий ривояти).
Бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз туғилган юртларига ниҳоятда меҳр-мухаббатли бўлганликлари кўриниб турибди. Бугунги кунда ўз Ватанини, юртини осойишталиги ва тинчлигини сақлаш мақсадида эртаю-кеч қўриқлаш сарҳадларида хизмат қилаётган Ватан равнақи, фаровонлиги йўлида хизмат қилиб, тер тўкаётган ёшларимиз, йигитларимиз ва уғлонларимизни хизматлари чексиз ва таҳсинга сазовордир. Ҳар бир шахс ўзи яшаб турган жойини ардоқлаб уни ҳимоя қилиш - ўз жони, моли, ота-она ва фарзандларини химоя қилиши хисобланади. Бу иш улкан савоб эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Моли-жони, дини ва аҳли аёлини ҳимоя қилиш йўлида, ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топади ” (Имом Термизий ривояти).
Зеро, Президентимиз “Ватанни севмоқ иймондандир” деганлар. Ватанни севишимизга бир қанча сабаблар бор. Оллоҳ таоло тақдиримизни шу ерга битди, шу Ватанда туғилиб ўсдик, тарбия топдик, бу Ватанда энг севимли қариндошларимиз, яқинларимиз яшайди. Бунинг устига бу заминни сон-саноқсиз улуғ зотлар Ватан тутишган. Шундай экан ҳар биримиз Ватанга бўлган мухаббатимизни ошириб, тинчлигимизни қадрига етиб, уни ободончилиги ва ривожи йўлида ўз ҳиссамизни қўшиб, кўз қорачиғидек асраб–авайлайлик. Оллоҳ бу азиз Ватанимизни бунданда тинч, фаровон, осойишта этиб Ватан равнақи йўлида хизмат қилаётган инсонларимизни икки дунё саодатига мушарраф айласин.
Навоий вилояти бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова