Ёд ғоялар
Ассаламу Алайкум, азиз ўқувчи! Аллаҳимизга чексиз ҳамдлар ва пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам га саловату саломлар бўлсин деб, бугун сиз билан ёд ғоялар ҳақида фикр юритиб, уни жамиятимизга қай даражада таъсири борлиги ва унинг ўрни ҳақида мулоҳаза қиламиз! Ғоялар турлича бўлади, умумий қилиб олсак бунёдкор ва вайронкор ғояларга ажралади! Хўш, ёд ғоячи, бу биз учун қандай ғоя ўзи?!
Асли ўзбек халқи ўзининг туб ақида ва маънавияти, илми ва маданияти билан азал-азалдан дунёга машҳурдир. Биз ўзимизнинг ўзлигимиз, динимиз ва маърифатимизга эга бўлган халқдурмиз! Аёл-қизларимизнинг ибо-ҳаёси ва шундан ўзгача гўзаллиги бор. Кийинишдаги ёд бўлган баъзи ҳолатлар бизнинг аёл-қизларимиз ва жамиятимизга албатта ижобий таъсир кўрсатмайди. Шу каби мафкуравий ўзгаришлар батаҳқих илмсизлик натижасидир.
Бизнинг ўз мазҳабимизни билмаслигимиз, тарихдан ўзлигимизни билмаслигимиз, биз - Темурий, Тўмарислар авлоди эканлигимизни унутиб қўйишимиз, ўзлигимиз ва қатъиятимизни йўқотади! Бу эса, ўз навбатида бизга ёд ғояларни кириб келишига сабаб бўлиб, кўпгина ихтилофларни юзага келтириб чиқаради.
Азиз ўқувчи биз бунга ўз илмимиз билан қаршилик қилиб, жамиятимизга бундай ғоялар кириб келмаслигида ўз ўрнимизни ёшларга илм-марифат олишида ёрдам бериб кўрсатишимиз керак.
Мирзаева Фазилат Мустафо қизи