CАВОЛ: Шаввол ойида олти кунлик рўзани тутишни бошлаган эдим. Бугун уйғонсам, саҳарлик вақти чиқиб кетган экан. Нима қилишни билмай, шу куни рўза тутмадим. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл рўза ҳисобланади. Нафл рўзалар учун саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳатто кун ярмига етмагунча ният қилиб олиш мумкин, фақат саҳарлик вақти чиққандан кейин ҳеч нима еб-ичмаган бўлиши шарт.
Демак, сиз ҳам уйғонганда саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.