Навбаҳор туман 23 мактабида ДЭО ва оммавий маданият салбий оқибатлари туғрисида давра суҳбати ўтказилди

30-11-2018, 13:25 admin Янгиликлар 1 197

Навбаҳор туман 23 мактабида ДЭО ва оммавий маданият салбий оқибатлари туғрисида давра суҳбати ўтказилди. Туман имом-хатиби Назаров Абдуғофур домло мактаб ўқувчиларига ислом динининг мазмун-моҳияти, унда ёт ғояларга нисбатан ҳеч қандай ижобий фикр билдирилмаганлиги, аксинча, бундай вайронкор ғояларни ислом ҳам қаттиқ қоралаши, ҳамда бу каби иллатлардан узоқ бўлиш лозимлигини Аллоҳ таоло Китобида ҳам, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам учратиш мумкинлигини айтиб, ўқитувчилар ва ўқувчи ёшларни огоҳликка даъват этиб, шундай тинч, гўзал Ўзбекистонда илм олиб, ўқиб-ўрганиб халққа манфаати тегадиган ўғил-қизлар бўлишларини тиладилар. Навбаҳор туман 23 мактабида ДЭО ва оммавий маданият салбий оқибатлари туғрисида давра суҳбати ўтказилдиҲозирги кунда "Ғарб маданияти", "Оммавий маданият" Шарқ мамлакатлари, хусусан, бизнинг мамлакатга ҳам кириб келаётгани ва бунга айниқса ёшлар ҳамда ўсмирлар орасида авж олаётганлигини афсус билан гапириб, ўқувчи ёшларга биз; навоийлар, бобурлар, увайсийлар, нодирабегимлар авлодлари эканлигимиз ва бундан фахр туйиб, уларга муносиб ворис бўлишимиз керак эканлигини айтиб ўтдилар. Ушбу давра суҳбатида 40нафар ўқувчи ёшлар билан биргаликда мактаб директори ҳамда синф раҳбари ҳам иштирок этишди. Дастур сўнггида эса ўқувчилар томонидан берилган саволларга домло Назаров.А атрофлича жавоб бердилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш