Маърака – маросим ва тадбирларимиз ҳамиша миллий ва диний қадриятлармиз, урф-одатлар, анъаналарга асосланган ҳолда ўтказилиб келинган. Теран маънавиятли доно халқимиз миллий қадриятларимизни асрлар давомида ўзбек миллатининг руҳияти, виждони, ҳулқи,одоб-ахлоқи, меҳр-муҳаббати, садоқати, саховати каби омиллар билан бойитиб шакллантириб бизгача етказиб берганлар. Жамиятимиз келажаги қўлида бўлган ёшларимизни ота - онага меҳрибон, силаи раҳмли, туғилиб ўсган юртига садоқатли, фидоий ватанпарвар қилиб тарбиялаш юқоридаги каби омиллар асосида амалга оширилади ва уларнинг мафкураси тўла-тўкис тўлдириб борилади. Биз маънавият-маърифат бобида бой халқмиз. Эътиборимизни бугунги кунда халқ орасида ўтаказилаётган тўй - маърака, маросим ва тадбирларимизда урф-одат ва анъаналарга амал қилиш билан бирга турли хил кўринишдаги нохуш ҳолатларга дуч келаётганимизга қаратайлик. Қуйида баён қилинган барча нохуш амаллар бизнинг асл қадриятларимизни бузиш ҳолатларидир. Аллоҳнинг буйруғи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига кўра никоҳ валиймаси ўтказиш, фарзанд туғилганда қилинадиган ақийқа маросими, урф- одат деб қилинаётган ўғил болалар хатнаси муносабати билан суннат тўйлари ўтказилишида урф - одат ва анъаналаримиздан ёки шаръий ҳукмлардан негизини топиб бўлмайдиган одатлар кузатилаётганлиги сир бўлмай қолди. Чақалоқ туғилганда туғруқхонадан олиб чиқишдаги дабдабабозлик ва мультфилм қаҳрамонларининг иштироки, никоҳ тўйида оммавий маданиятнинг тутуриқсиз кўринишлари ғарб маданиятининг айрим унсурлари, ақийқа маросимида сарпо-суруқ ва келганларга совға-соломлар улашиш, қатор-қатор дастурхонлар тўлдириб келиш, бундан ташқари ниқоҳ тўйи, суннат тўйларида “айиқвойлар”нинг даврани тўлдириб ўйинга тушаётганликларини қандай тушуниш мумкин?. (Яқиндагина аёл “раққосаларнинг” бемаза ўйинларидан қутулган эдик ) Шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганимизда тўйда эмас, киши ўзини циркда ўтиргандек ҳис қилади. Ёшларимиз орасида ота-оналарининг туғилган кунларида “Жаннатим онам”, ”Давлатим отам” деб ном қўйилган оилавий тадбирларни қилиб бошқалар тинчини бузиб “тарс-турс” отилган ўқ овози каби қулоқни қоматга келтирадиган мушаклар овози, кутилмаганда мусиқаларнинг баланд янграб қолишида мусобақалашиш каби ҳолатлар қайси мантиққа тўғри келади?. Назаримида бу риёкорликдан ўзга амал эмас. Аллоҳ таоло риёкорлик тўғрисида “Нисо”сурасида:
“Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!” деган (38-оят). Ояти каримада келганидек, “Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар”.
Аниқ далил келганки риёкорона қилинган амал Аллоҳ таолога ёқмайди. Чунки риёкорнинг мол сарфлашдан кўзлаган мақсадлари одамлар кўрсин ва эшитсин, гап қилсин, мақтасин ва улар ота- оналарига меҳрибон экан дейишлари учундир. Аллоҳ ва Унинг розилиги учун эмасдир. Риёкорлик ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга шундай деганлар:
”Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир”, - дедилар. “Кичик ширк нимадир?”- деб сўрашди саҳобалар. Шунда у зот алайҳиссалом : “У риёдир”, - дедилар. ( Имом Аҳмад ривояти). Риёкорлик ширк амал экан бундай амалларни қилганлар кечиктирмасдан тавба қилишлари керак.
Қуръон оятлари ва ҳадислардан олинган далилларга кўра фарзандларимиз ғамхўрликларини ота-оналарига хонадонларида оилалари даврасида кўрсатиб, кўчада риёкорлик қилмаганликлари ва қўни- қўшниларни безовта бўлишларига сабабчи бўлмаганликлари маъқул қўринади.
Қолаверса ер юзида бемаврид отилган ўқлар овозидан қўрқувга тушаётган юраклар ёки ўшандай ўқлар тегиб жон таслим қилаётган инсонлар камми?. Эшитган кишида ваҳима ўйғотувчи “тарс- турс” овоз билан мушакбозлик қилиб юракларга қурқув солишнинг қандай хурсандчилик томони бор? Ундан кўра юрт узра тинчлик ҳукмрон бўлиб турганига беҳисоб шукроналар келтиришни, шундай буюк неъматни бардавом бўлишлигини Аллоҳдан дуо қилиб сўрашни тафаккур қилайлик!.
Динимизда туғилган кунни нишонлаш тўғрисида бирор ҳукм келмаган, урфимизда шу пайтга қадар ота-онанинг туғилган кунлари шу тарзда нишонланганми? Ундан кўра ота-она номидан бева-бечора, етим- есир, беморликдан азият чекаётган ва муҳтож бўлганларга эҳсон бериб, уларни қўллаб-қувватлаб, ота-онасининг ва ўзларининг савоб заҳираларини кўпайтириб, дуо олмайдиларми?. Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши керак. Бирор бир одатни омма орасида амалга оширишдан олдин ўйлаб кўриш, кўнгилга келганини одат қилиб урфга киритиб бўлмаслигини идрок қилиш лозим. Ҳозирги кунда урфга айланиб бораётган амаллар бизнинг миллий ва диний қадриятларимиз негизида топилсин, ортиқча исрофгарчиликка сабаб бўлмасин, ҳамда уларнинг ўта муҳим жиҳатлари барчага баробар тарбиявий аҳамияти бўлсин!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин- қизлар масалалари бўйича ўринбосари С.Хушматова.