Давлатимиз томонидан хотин-қизларни илм олиши, меҳнат қилиши, жамиятда ўз мавқеига, қадри – қимматига эга бўлиши, ҳақ- ҳуқуқларини таъминланишига бўлган эътибор кучайтирилган бўлиб Президентнинг 7.03.2022 йилдаги ПФ-87-сонли “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида кенг қўламли ишлар моддий ва маънавий жиҳатдан амалга оширилиб, хотин- қизлар қадри – қиммати юксалтирилмоқда. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хотин - қизлар учун барча қулайликларга эга бўлган турмуш шароитини яратилишига ва уларнинг ҳақ - ҳуқуқлари давлатимиз диққат марказида эканлигига қарамасдан “Гуруч курмаксиз бўлмайди ”- деганларидек назокатли ва нафосатли ҳилқат эгалари аёллар ўртасида ўғирлик, фирибгарлик, одам савдоси каби жиноят турларининг сони салмоғли эканлиги ташвишланарли ҳолдир. Жиноят ўзи нима? Жиноят - Аллоҳ қайтарган ва бандаларига ҳаром қилган амаллардан (товламачилик, фирибгарлик, ўғирлик, ҳақоратлаш, зўравонлик, одам ўлдириш,одам савдоси, зинокорлик ва ҳаказолар...) қайтмасдан уни бажаришдир.
Ислом динида жиноятчилик ниҳоятда қораланган бўлиб уни содир этганларга жиноятининг оғирлигига қараб жазолар белгиланган: “Аллоҳ таоло: «Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Икковлари қилган касбининг жазосига ва Аллоҳдан азоб ўлароқ. Аллоҳ азиз ва ҳикматли зотдир”, (Моида сураси, 38-ояти) деган бўлса, жамоатга бирлашиб гуруҳбозлик қилиб бир неча қишилар томонидан қилинган жиноятчиликка нисбатан:”Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг, ер юзида бузғунчилик учун саъй¬ҳаракат қиладиганларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари, ёки осилмоқлари, ёхуд қўл ва оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ўз ерларидан сургун қилинмоқларидир. Бу уларга дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса уларга улкан азоб бор” (Моида сураси, 33-оят)- жазо ҳукмини Қуръони каримда белгилаб қўйган.
Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) : “Қиёмат кунида одамларнинг энг паст даражалиси дунёда одамлар унинг ёмонлигидан нотинч бўлган кишидир” бошқа бир ҳадисда:”Мўмин одамни сўкиш - фосиқлик, ўлдириш - кофирликдир. Унинг моли ҳурмати - қонининг ҳурмати кабидир, яъни, қонини тўкиш қандай ҳаром бўлса, молини олиш ҳам шундай ҳаромдир”- деб марҳамат қилганлар
Шунингдек меҳрибон ва раҳмли зот Аллоҳ таоло синов дунёсида “ истиқомат” йўлини тутиш яъни тўғри йўлда бўлишга буюради: “ Албатта,”Роббимиз” Алоҳдир”- деган сўнгра мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар” (Аҳқоф сураси , 13 оят)
Билиб – билмай жиноят кўчасига кириб қолганларни ва кейин гуноҳларига чин дилдан Аллоҳга тавба қилганларни кечириши ҳақидаги ваъдаларини баён қилиш билан ноумид бўлмасликка ва ёмонлиги кетидан яхши амалларни бажарсалар гуноҳлари кечирилишга умидвор қилади: “Ким зулмдан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир.Албатта Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”(Моида сураси, 39 оят)
Авваламбор ҳеч бир киши жиноят кўчасига кирмаслиги, агар жиноят қилгудек бўлса, албатта тавбага юзланиши ва ўз - ўзини яхши тарафга ислоҳ қилмоғи лозим экан. Бугунги кун таъбири билан айтадиган бўлсак жиноятчилик - жамият учун хавфли ҳодисадир. Бу каби хавфли ҳодисалардан жамиятни асраш учун имом хатиблар ва отинойилар ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш , хотин- қизлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар: давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари билан биргаликда маҳаллаларда ички ишларнинг профилактик ҳисобида турувчи хотин- қизлар, оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин- қизлар, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган хотин - қизлар, нотинч, ноқобил оилаларда яшаётган хотин- қизлар, қийноқ, тазйиқ ва зўравонликка учраган, меҳнат қилиш ва таълим олиш бўйича мамлакатдан чиқиб кетган (меҳнат ва таълим мигрантлари ) хотин- қизлар билан ваколатлари доирасида хотин- қизларни жиноятчилик кўчаларидан қайтариш учун сидқидилдан тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар. Ҳафтанинг Пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасидаги кенг қамровли тадбирлар жараёнида масъул ходимлар билан бирга отинойилар ҳам жалб қилинган бўлиб,улар ҳам хотин - қизлар жиноятчилигини олдини олишда тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Чунки жамиятга зарар келтирувчи ҳар қандай иллатга қарши курашиш, ўзини мусулмон санаган ҳар бир банданинг бурчидир.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин - қизлар масалари бўйича маслаҳатчиси С.Хушматова.