Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш

13-08-2020, 12:00 admin Мақолалар 693

Ўзбек халқида бир яхши одат бор. Aгар оилада фарзанд туғилса, яхши ният билан унга атаб кўчат экиш одати бор. Зеро, кўчат экиш,бог яратиш халқимизга хос бўлган эзгу қадриятлардан. Бундан мақсад туғилган гўдак шу ниҳол каби яшнаб воягаетиб, умри яхшиликлар билан безансин учун инсонларга эзгуликлар улашсин дея кўнгилларига зўр бир истак туядилар. Ваҳоланки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ Aлбатта амаллар ниятларга боғлиқ” деган ҳадислари айни мавзуга мос. Бир оғир савол туғилади… Бугунги кун ёшларининг тарбияси қандай? Улар ўша ота-боболари ният қилган авлод бўла оляптими? Ўша қилинган эзгу ният қай даражада амалга ошмоқда . Улар кўзланган мақсад сари оғишмай кетяптими? Бизга маълумки, шифокорларда “касални даволагандан кўра, олдини олмоқ осон”,деган нақл бор.Шунинг учун ҳам улар доимо беморларга ташхис қўйганларида “ касални ўтказиб юборибсиз, шуни олдинроқ келиб текширтирсангиз ва биринчи аломатлари сезилганда олдини олсангиз бўлар эди, мана энди даволаш узоқ муддатга чўзилади ва қийинлашади”, деб айтади. Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай иллат хоҳ у жисмоний ёки маънавий бўлсин ўз вақтида олди олиниб, унга қарши курашилса, керакли натижага осон эришилади. Маълум бир касалликни олдини олиш учун инсонни шу касалликка қарши эмлайди. Эътибор берадиган бўлсак, бу услуб кўпроқ янги чақалоқларда ёки мактаб ёшига болаларга нисбатан қўлланилади. Сабаби улар нозик ва ҳар қандай иллатлардан пок ва мусаффо хилқатдир. Ҳар қандай иллат эса одатда нозик ва пок нарсаларга тез таъсир қилади. Мана шу борада халқимизнинг аксарияти, барча алоқа воситалари,асосан, интернет йўналиши бўйича тарқатилаётган бузғунчи ёт ғоялар ва мафкураларга нисбатан нозик ва пок хилқатдир.Чунки халқимизнинг ёшларида мазкур иллатларга қарши курашиш қуввати умуман йўқ ёки ўта оз бўлиши мумкин. Бунинг учун эса юқорида айтиб ўтилганидек ёшларнинг онгида мазкур иллатларга қарши курашиш иммунитетини ҳосил қилиш учун оммавий эмлаш керак.Воқеликда эса мана шу эмлашдан юз ўгирилиб, “ёшларнинг онги ҳали шаклланмаган,ўзлари оқ билан қорани ажратадиган бўлиб, ҳаёт йўлини танлаш ёшига етганида ўзи ажратиб олаверади, ҳозир эса уларни ҳар хил ғоялар ва мафкуралар билан чалғитмаслик керак” деб керакли фурсат қўлдан бой берилмоқда. Aлбатта, ҳозирги кунда бонг уриб халқимизни огоҳлантираётган ёт ғоялардан бири диний экстремистик ғояларни тарқатаётган турли-туман фирқаларнинг ғоялардир…Энг муҳими, ҳозирги кунда эътибор берилмаётгани ёшларнинг онгида ўзларининг дини, эътиқодига бўлган маълумотларни тўғри ,соф ва режали асосда жойлаштириш керак. Ҳаммамиз биламиз, ҳозирги кунда ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, ўз-ўзидан уни мутлақо ман этиб, унинг фаолиятини тўхтатиб бўлмайди.Шунинг учун ҳам ёшларни онгида уларга ижобий таъсир қила оладиган услуб билан интернетдан фойдаланиш йўлларини ва биринчи ўринда динимиз белгилаб берган одоблар билан таништириш керак. Ёшларнинг онгида ҳар хил кўнгилочар ўйинларга берилиб, бўш вақтларини зое қилишнинг таъсири ҳақида тарбиявий ишлар олиб бориши лозим.
Мухтасар қилиб айтганимзда, фарзандларимиз келажаги учун улар туғилгандан бошлаб тарбияни қаттиқ ушлашимиз лозим. Ҳар хил ёт ғоялар таъсиридан асраш бу биз катталарнинг бурчимиз. Бу юрт етук алломалар ва мутафаккирларни вояга етказган. Биз ҳам, фарзандларимиз ҳам уларга муносиб авлод бўлишимиз лозим.

“Учтепа” МФЙ отинойиси Аюпова Рахимахон
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш