Вақт --- Улуғ неъматдир.

9-04-2021, 15:44 muslim Мақолалар 482

Вақт --- Улуғ неъматдир.
Зотини абадий эканини билдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, аҳли байтлари ва саҳобаларига чексиз салавоту саломлар бўлсин!
Вақт олий неъматдир .
Пайғамбаримиздан:келтирилган
ҳадисда "Кўп инсонлар бебаҳра бўлган икки неъмат бор, улар соғлик ва бўш вақтдир." дейилади.
Афсуслар бўлсинки, вақтга эътиборсизлик уни рўзи машҳарда ўз зарарига гувоҳлик берадиган нарсаларга сарфлаш ҳолатлари учраб турибди . Ваҳоланки, Аллоҳ таоло:"Эй имон келтирганлар !Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат)учун нимани (қандай амални)тақдим этганига қарасин!Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта , Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир", деб огоҳлантиради.(Ҳашр сураси,18-оят).Ушбу оятда қиёмат куни "эртанги кун", деб аталяпти. Эътибор берилса, ҳамманинг ўтказган умри худди кечагидек кўз ўнгида туради. Қиёмат ҳам оятда хабар берилгани сингари эртанги кундек жуда тез келиб қолади. Шундай экан ,инсон вақтнинг қадрига етиши, умрининг бир лахзасини ҳам зое қилмаслиги керак Аллоҳ таоло инсон умри ҳақида бундай дейди: "Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?!"(Фотир сураси 37-оят). Демак Аллоҳ таоло бандаларига тўғри йўлни топиши, абадий саодатга эришиши учун етарли умр беради, лекин банда уни бекочи ишларга сарфлайди .
Уламоларимиз инсон умрини учга бўладилар: бир қисми ибодат
учун бир қисми тирикчилик учун, яна бир қисми дам олиш, еб ичиш ва ҳоказо учун . Мана шу энг мўътадил тақсим ҳисобланади .Бу нисбатни ҳар ким имкониятига қараб ўзгартириши мумкин. Энди ўзимизга савол берайлик :"Биз кунимизнинг учдан бири аниқроғи саккиз соатини ибодатга , илм-маърифатга ва савобли ишларга сарфладикми ёки соатлаб қўл телефонимиздаги , телевизордаги баъзи беҳуда нарсаларни кўриб ўтказдикми? Ёки на дунёга на охиратга фойдаси бўган ишлар билан кунни кеч қилдикми? Халқимизда "сўнги пушаймон ўзингга душман " деган мақол бор. Умр исрофи қаттиқ пушаймонликдир .
Умр охирига келганда пушаймон бўлмаслик учун кам вақт сарфлаб, кўп савоб олинадиган амалларни қилишимиз керак .Улар нималар ? Авваламбор , фарз ибодатларни ихлос билан ўз вақтида бажариш, фарзлардан кўра савобли амал бўлмайди , чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг амрларидир.
Мўмин банда ўтаётган ҳар бир кунини сарҳисоб қилса, кечалари ўзига савол берсаки :"Мен бугунги кунимни қандай ўтказдим ?.қайси ишим савобу қай бири гуноҳга яқин бўлди. Чунки қиёматда ҳар бир қилган ишимиздан Аллоҳ таоло берган вақт неъматидан қадай фойдаланганишиздан ҳам сўраламиз. Шунинг учун вақтимзни Аллоҳни зикр қилиш тасбеҳ таҳлил, истиғфор ва салавотлар айтиш билан ўтказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳадиси шарифда айтилишича : "Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб , мижжа қоқмаган кўзни дўзах ўти куйдирмайди. "
Бир неча сония давом этган зилзила одамларни юрагига қўрқув солиб, уларни уйларидан , ишхоналаридан кўчага олиб чиқади !.
Охират зилзиласида аҳволимз не кечаркин?
Аллоҳим, хотимамизни хайрли қилгин!.
Учқудуқ тумани "Навоий" мфй отинойиси: Сафарова. М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш