Исломда Кийиниш маданияти
Эй нафс ҳавосига гирифтор ўлғон,
Шайтон ишига ишинг намудор ўлғон,
Ҳам зуҳд ила иззатқа сазовор ўлғон,
Ҳам фисқ ила олам элига хор ўлғон.
А.Навоий)
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз с.а.в.га давомли саловоту саломлар бўлсин! Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Кийим инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Инсон иймонли ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади.Аксинча бўлса, кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан дарак беради. Азалдан кийимга, кийинишга бўлган эътибор барча миллат ва дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб киймлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Ҳар бир миллатни ва динларни ўз кийимларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларнинг ҳам ўзимизга хос ва шариатимиз аҳкомларига мувофиқ келадиган миллий кийиларимиз албатта бор.
Инсонни бошқа маҳлуқотлардан ажратиб турадиган нарса ҳам либосдир. Одамнинг аврати-айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарурийлиги кийим авратини ўзгалардан пинҳон тутишидир. Шу боис либосни шариатга мувофиқ кийган инсон зийнатли ҳисобланади. Эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам аврат-тўсини аъзоларини ёпиқлиги Аллоҳга ҳуш саналади. Аёлдир, эркакдир авратли либосда юрса, нур устига нурдур. “Оммавий маданият” деб дунё ёшлари бир-бирига тақлидан ёт фикрларга, миллий қадриятлар дарз кетишига йўл қўймоқда. Ривожланиш дунё, миқёсида бўлиши керак, либос, кийиниш масаласида тойирилишлар бўлмаслиги керак. Янгиланиш киймларнинг ярим ялонғоч ёки енгил-елпилиги билан эмас, миллий қадриятларни тўлдириш, зийнатлаш билан бўлиши керак. Эркак ўз либосида, аёл ўз либосида бўлмоғи жоиз. Набий с.а.в. ўзини аёлларга ўхшатиб юрувчи эркаклар ва ўзини эркакларга ўхшатиб юрувчи аёлларни лаънатлаганлар. Ва яна кийиниш борасида бандага эркинлик берилса, у нафсининг айтганини ёки шайтоннинг васвасасини қилади ёки бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилишни ихтиёр этади. Шунинг учун ҳар жабҳада меъёрдан чиқмасликка ор-номуслик белгисидир. Юз йиллар аввал қизларга ор, уят саналган тизза, билакларни очиб юришлик, ҳозирги кўп қизларимимзга фахр бўлиб қолди. Ўша давр момоларимизни тирсаги очиқ, этаги калта кийимда ёки бошида рўмолсиз кўрганлар борми? Ҳатто эркаклар калта-култа кийинмай, бошида дўппи билан юрганлар. Ҳозирги техника ривожланган даврда, “замон ўзгарди” деган ниқоб остида қизларимиз ғарбга тақлидни ярим яланғоч, енгил-елпи кийимларда, йигитларимиз соч ўстириб, ҳатто тақинчоқ тақиб, калта шортикда юришгача бориб етди. Бу маънавиятимизнинг, миллийликликни таназзулига олиб бармаяптими? Буни олдини олиш учун кенг миқёсда бир назорат керак бўлиб қолди чамаси.Шу ўринда ҳожи оналар либосига ҳам назар ташласак, кўчаларда баъзан қоп-қора кийинган ҳожи оналарни учратиб қоламиз. Аввалдан узр билан мурожаат қилардик-ки, ҳаж насиб этган онажонлар зебу-зейнатларсиз, мўътадил кийимда намуна бўлсалар. Баъзан экрандаги қўшиқчи, рекламачилар либоси ҳам ғашингни келтиради. Назаримда тарбия маскани бўлиш санъат ходими экранга чиқувчилардан бошлаб, муассаса ходими-ю оддий йўловчига Давлат миқёсидаги назорат, тартиб жорий этиш лозим бўлиб қолгандек. Шунгача бориб етмай ҳар бир соҳа вакили жинсидан қатъий назар ўзларини миллий ғурурларини тиклаб олсалар нур устига нур бўларди.
Либосни зийнат деймиз, аёллрнинг бир тоифаси аниқроғи тарбиясиз аёллар либосни ўзларининг бутун таналарини, қад-қоматларини бегона эркакларга фахрланиб кўрсатиш учун восита қилиб олдилар, баъзилари эса киймининг қимматбаҳолиги билан фахрланиб, ғурурланиб юришни ҳаётларининг асосий мақсади қилиб олдилар. Бу каби ҳолатлар шундай миллатдошнинг борлигидан уялтиради, ўйга толдиради. Ахир, кибр шайтони лаиннинг ишику. Миллатдошларимиз бундай қисқа фурсатда қанчалар тубан ўзгаришларга юз тутдилар. Қадрияти баланд момоларимиз ҳаё беланчакларига алла айтмаганми, боболаримиз белига атак-чечагида белбоғ боғлаб, бошига дўппи кийдириб жасур ўғлонларни улғайтирмаганми? Бу иллатлар шоҳи сўзана бўлиб гуллаётган жонажон Ўзбекистонимизга ямоқ, ямоқ бўлганда ҳам кир, ифлос ямоқ бўлмаяптими? Тарбиянинг қайси жиҳатида адашиш ёки бўшлиқ бўлдики, бу аҳволга тушиб қолдик. Барчаси лоқайдликдан эмасми?
Эзгуликлар, тараққиёт чўққилари бисёр, эзгу амалли инсонлар кўп. Саховатни бобомерос қилган асл инсонлар етимлар бошини силаяпти, уйсизларга уй олишда кўмаклашаяпти, оғир беморлар нажот топиши учун миллионлаб маблағ ўтказиб асл инсонийликни қилишаяпти. Синов келганда елкадош бўлаяпти. Дориламон замонда, ҳар нафасни эзгулик билан олиб, ёруғлик нафасини чиқариш, шукрона неъмат умрларида яшаётганимиз бир даврда бўндай иллатлар қуёш нурини тўсмоқчи бўлган қора булутдек бўларкан, кунгил хира тортаркан. Буларнинг олдини олиш учун кенг жамоатчилик тарбияси, эътибори кечиктириб бўлмайдиган амалдаги ёрдами зарур. Тарбия масканларининг бошланғичидан бошлаб миллий қадриятлар чуқур сингдирилиши лозим. “Ухлаб” ётган махалла масъуллари уйғониш, биринчилардан ҳаракат қилиш лозим, жамоат назорати тўлиқ шаклланиши муҳимдир. Ана ўшандагина Кумушбибиларни, Отабекларни яна ҳаётга қайтарамиз.
Эркаклар учун оқ, оч либослар кийиш суннат бўлгани каби аёллар учун эътиборни тортадиган либослар кийиш тавсия этилмайди. Барча соҳаларда икки дунё бахту саодатига эришиш учун шариат аҳкомларига амал қилиш талаб этилганидек, кийиниш борасида ҳам ҳар хил ғоялар, маданиятлар ёки кўр-кўрона тақлидлар, ўзим ҳал қиламан деган тушунчаларни бир четга йиғиштириб қўйиб, бизни яратган ва бизга нима яхши-ю, нима ёмонлигини, нима фойда-ю, нима зарарлигини яхшироқ билгувчи Аллоҳ таолонинг шариатига итоат этиш улкан файзу ютуғимиздир. Инсон мукаррам зот. Кийиниш маданиятига риоя қилиш ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани муқаддас китбларда ўз аксини топган, Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан –тусан (либосини) ҳам туширдек.(ҳаммасидан) Яхшироқ либос тақво либосидир. Бу-Оллоҳнинг (Фазлу марҳаматига далолат қилувчи) оятларидандир. Шояд эслатма(панд-насиҳат)олсалар. (Аъроф, 26-оят).
Шу ўринда исроф қилишлик ҳақида ҳам тўхталсак. Аёлларимиз ҳар бир тўйга, маросимга ва турли тадбирларга олоҳида янги кийим кийишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қиладилар. Инсоннинг ҳурматини кийимига қараб ўрнига қўйиш керак, деган тушунчада юрадилар. Минг афсуски, диний маърифатнинг етишмаслиги, ўтмиш момомерос қадриятларни англамаслик, тинчлик, тўкинликнинг қадрига етмаслик, ўзгаларга тақлид қилишимиз ва бошқа бир қанча сабабларга кўра, кийим борасида ҳам исрофгарчиликка йўл қўямиз. Кийим учун ҳаддан ташқари кўп харажат қиламиз. Доно халқимиз: Нени қилсанг хор, шунга бўласан зор,-деганлар. Ҳар ишда ўртачалик лозим бўлади: ошириб ҳам юбормаслик керак ва жуда хароб ҳолга ҳам тушмаслик лозим. Мартаба деб тушунилган кийим –кечак эгасини хор қилиб қўйиши мумкин. Чунки, унинг эгаси кибр билан кийинса, кибр билан гапиради, ғийбатга берилади. Оқибатда гуноҳ устига гуноҳга йўл қўяди.
Азизлар, умр икки қош орасидек қисқа. Мана шу азиз умрни гуноҳларсиз, ғийбатларсиз, исрофларсиз, дину диёнатга, одамийликка, шарқона одобга, бобомерос, момомерос қадриятларга амал қилиб яшашга одатланайлик. Фарзандларимизга, қўни-қўшни ёшларга намуна бўлиб, уларни ҳам шу тартибга амал қилишга саъй-харакат қилайлик.
Аллоҳ барчамизнинг яхши амалларимизни зиёда қилсин.
Илдизи қадим чинор.
Ўзлигинг англа ўғлим,
Бошида дўппи,белда белбоғ.
Беклигинг англа ўғлим!
Кумушим,Зебим қизим.
Нодирам, Зулфия изим,
Довруғли Моҳим бегим
От, юпқа, тор либосинг
Момонг Тумарис қизим.
Атласинг хўп ярашган
Сочи жамалак қизим!
Навоий вилояти, Хатирчи тумани,
Зарафшон МФЙ отинойиси Исломова Марзия