Хулқнинг гўзаллиги либосда намоён бўлади!

19-11-2020, 13:00 muslim Мақолалар 31

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Ислом шариати бутун инсоният учун барча соҳаларда икки дунё бахт-у саодатига эриштирадиган қонун-қоидаларни жорий қилган. Инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ишлардан бири бўлганлиги учун шариатимизда кийиниш одоблари ва либосларга тегишли бўлган алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳий китобларимизда бу мавзуга алоҳида эътибор берилган. Зотан кийим ўз ўрнида инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи воситадир. Агар инсон иймон-эътиқодли, ор-номусли бўлса, унинг киядиган кийими ҳам шунга муносиб бўлади. Аксинча бўлса кийими унинг беҳаё ва беандиша эканлигидан ҳабар бериб туради.
Кийимга бўлган эътибор барча миллат ва элат ҳамда дин вакилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ҳар бир миллат ва элатни ҳамда дин вакилларининг ўзларига хос ва муносиб кийимлари борки, бу кийимлар уларнинг миллий ёки диний кийимларига айланиб улгурган. Уларни миллатлари ва динларини ана шу кийимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизларнинг ҳам ўзимизга хос ва шариатимиз аҳкомларига мувофиқ келадиган миллий кийимларимиз албатта бор. Лекин ҳозирги кунимизда дунё миқёсида барча миллатларда ўзининг миллийлиги ва маънавиятини унутишлик ёки уларга эътибор бермаслик, тўғрироғи оёқ ости қилишлик иллати кучайиб, кенг тарқалиб бораётгани каби бизларнинг миллатимиз вакилларида ҳам (асосан ёшларларда) ҳудди шундай иллат кенг ёйилмоқда.
Либос ғарб миллатларида инсоннинг қадр қиймати, обрў-эътибори, бой ёки камбағаллиги, аслзода ва ёки оддийлиги, юқори ёки қуйи табақа вакили эканлигини, оддийгина қилиб айтганда кибр-у ҳаво ва манманликни кўрсатишликнинг воситаси ўлароқ танилса-да, биз мусулмонларда, шариат аҳкомларига мувофиқ келадиган либос – бу оддий кийиниш эмас, балки ҳар бир мўмин-мусулмоннинг зиммасидаги фарз даражасига кўтарилган. Бошқалар учун ўзларининг турли дунёвий ғаразларини амалга ошириш воситаси бўлган кийим бизлар учун Аллоҳнинг розилигига эришиш воситаларидан биридир.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Яна бир оила ислоҳ қилинди.
Отинойилар фаолиятларидан
Отинойилар фаолиятларидан
Вилоят имом хатибларининг жойлардаги фаолиятларидан
Ажримдаги оилалар яраштирилди.
Мухтож оилалар холидан хабар олинли
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш