Дарҳақиқат, шунинг учун ҳам у табиатдаги онгсиз мавжудотдан кескин фарқ қилади. Инсон аввало, саломлашиш, кийиниш ва юриш – туриш одоби билан мафтункор. Бу хислатлар эса, инсонни кўркига янада кўрк қўшади.
Ҳозирги кунда сўзлашиш нутқи чиройли, ҳар қандай сўзни ўз ўрнида қўллай оладиган, сўкиш каби ёмон иллатлардан ҳоли бўлган инсонга жамият ўзгача кўз билан яъни, ҳурмат билан қарайди. Инсон дўсту – ёри билан сўзлашаётганида очиқ юзи ва тоза қалби билан саломлашиши, кийинаётганда ўнг томондан кийинишни бошлаши ва ўз динига мос равишда ибо – ҳаё билан кийиниши лозим. Айниқса, инсоннинг қандай кийган кийими орқали биз у ҳақидаги илк таассуротларга эга бўламиз, яъни кийиниш одоби билан атрофимиздаги воқеа – ҳодисаларга ўз муносабатимизни ифодалаймиз. Шундай экан, кийинишни содда ва миллий қадриятларимиздан, шароитимиздан келиб чиққан ҳолда кийиниб турсак, нур устига аъло нур бўлади. Демак, кийиниш ҳам инсоннинг асосий одобидир.
Одобнинг яна бир гўзал хусусиятлари борки, бу юриш – туриш одоби. Масалан, инсон кўча-кўйда кетаётган вақтда биринчи навбатда, катталар кетаётган бўлса, уларга йўл бериши ва оғир юк кўтарган инсонлар яъни қариялар бўлса уларга ёрдам бериши керак. Дастурхон атрофида ўтирган вақтда ўз ўрнини билиши ва катталардан олдин дастурхонга қўл чўзмаслиги лозим.
Халқимизда шундай бир ибратли ҳикматлар бор: “Ҳаёли, одобли бўлмак, ҳар вақт хайрли ишларга сабаб бўлур”.
Хуллас, инсоннинг одоби ҳар бир нарсадан муҳимроқдир. Айниқса, болага одобни ўргатадиган унинг ота – онаси ва устозидир. Шу сабабли ҳам, инсон ўз одоби билан ўзининг тарбиясини кўрсатади, бошқаларга ўрнак бўлади.
Бизнинг мамлакатимизда ана шундай одобга тўла ёшлар кўпайсин!
Навоий вилояти "Ғозғон" отинойиси Нурова Найима